RU

Последние новости

08:35"Хоразм" икки нафар легионерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 08:10Ангренга катта футбол қайтади  1 07:40"Ал Батеҳ" сафарда "Ал Аин"га мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев 85 дақиқа ўйнади  1 03:00Ла Лига. "Реал" ва "Атлетико" ўртасида қизиқарли кечган Мадрид дербиси якунланди  151 02:59Англия кубоги. "Брайтон" иродали тарзда "Челси"ни мағлуб этиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди  8 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  2 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  20 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4 22:13Назорат ўйини. "Локомотив" Россия жамоаси билан дуранг ўйнади  2 21:45Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  2 21:25Льюис Ҳусанов ҳақида: "Унда оғир старт бўлганди ва бугун гол урганидан хурсандман"  18

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? Новости

"Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми?

Ўзбекистонда футбол биринчи бўлиб Қўқонда ташкил топганини ўқувчиларимиз яхши билишса керак.
Гарчи шундай бўлсада, бугунги кунда Қўқондан олий лигада жамоа йўқлиги кишини бироз таажжубга солади. Лекин бу вақтинчалик холат эканлигини ишонч билан айтса бўлади. Боиси "Қўқон-1912" яқин йиллар ичида яна кучлилар сафига чиқади. Бундай дейишимизнинг сабаби эса клуб тепасига келган фидоий раҳбарлар аввало инфратузилмани яхшилаб боришга эришмоқда. Шахсан ўзим клуб вице-президенти билан бир неча бор мулоқотда бўлиб, истиқболли режалар устида иш олиб борилаётганига амин бўлдим.

Жамоа элитага шунчаки чиқиб, учрашувларни расмиятчилик учун ўтказмоқчи эмас! "Қўқон-1912" раҳбариятининг айтишича, аввало пойдеворни мустаҳкамлаб, кейингина олий лигага чиқилади. Бу узоғи билан бир йилни ўз ичига оладиган кўринади.

Жамоа мутасаддилари болалар футболига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Шунинг учун улар истеъдодли ёшларни саралаб олиш ва уларни кейинчалик махсус режа асосида шуғуллантириб боришни ўйлаб турибди. Шу мақсад йўлида "Қўқон-1912" жамоаси 20 декабардан то 25 декабрга қадар 1995-96-97-98 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида Сиз "Қўқон-1912" жамоасида ўйнашни истайсизми? шиори остида футбол мусобақасини ташкил этмоқда. Бизга маълум бўлишича, турнир Қўқон шаҳридаги "Кимёгар" стадионида ўтказилиши режалаштирилган.

Айнан ушбу 5 кунлик турнир давомида масъул мураббийлар ўз қарашларига мос тушган йигитларни танлаб олади. Бундан кўриниб турибдики, "Қўқон-1912" аввало ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган. Билсангиз керак, Қўқондан ўз вақтида таниқли номлар ва жоиз бўлса юлдуз футболчилар етишиб чиққан. Унинг давомли бўлиши кўпинча раҳбариятга боғлиқ. Буни яхши тушуниб турган Қўқон футболи мутасаддилари болалар футболига катта эътибор қаратмоқда.

Демак, Сиз "Қўқон-1912"да ўйнашни истайсизми? у холда шошилинг.

Бу ҳақда кейинроқ яна батафсил маълумот берамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика