RU

Последние новости

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  18 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

“Қўқон-1912”: Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади Новости

“Қўқон-1912”: Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади

Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси бугун ўзининг жорий мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказди.
Самарқандда “Динамо” ёшлар жамоаси меҳмони бўлган ёшларимиз сафарда ўйнашига қарамай, ғалаба сари дадил харакат қилди.

Дарвоқе, баҳсни “Қўқон-1912” бош мураббийи Рустам Абдуллаев бевосита стадионда кузатиб борди.
Айтиш лозимки, ҳар икки жамоа таркибида ҳам асосан ёшлар ўйнади. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа ҳам гол уриш навбатма-навбат олдинга ўтган бўлсада, барибир ҳисоб очилмади.

Танаффус вақтида мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган ҳар икки клуб футболчилари майдонга чиқиб, ҳисобни очиш пайида бўлди. 50-дақиқа ўтиб бораётганида учрашувда илк гол киритилди. Ўнг қанотда тезкор футболчи Муҳаммаданас Ҳасанов мезбонлар жарима майдони ичига ёриб кириб, тўпни жамоадошига оширди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди – 0:1.

Шундан кейин мезбонларни ҳисобни тенглаштиришга эътибор қаратди. Аммо ёшларимиз ҳимояда бехато ўйнайди ва рақибга имконият бермади.

Учрашув якунланиб бораётганида футболчиларимиз иккинчи голни ҳам нишонлаши ҳеч гап эмасди. 85-дақиқада Авазхон Маматхўжаев марказда рақибидан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди. Аммо у дарвозага ўзи зарба йўллашдан кўра, тўпни олдида турган шеригига узатишни лозим топди. Аммо ҳужумчи Азамат Турсунов дарвозабонни алдай олмади.

Баҳсда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади. Кейинги турда “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси ўз майдонида “Пахтакор” ёшлар жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 21 март куни бўлиб ўтади.

13.03.2015
Ёшлар лигаси
"Динамо" - "Қўқон-1912" 0:1 (0:0).
Ҳакамлар:
Наим Қосимов (Қарши), Шерзод Қамаров (Самарқанд), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Жасур Қудратов (Самарқанд).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Гол: Лазизжон Нуритдинов, 50 (автогол)

"Динамо":
25.Муҳиддин Худоёров, 3.Саддам Боймаматов (C), 4.Бунёд Исроилов, 15.Лазизжон Нуриддинов, 17.Жасур Азимов, 22.Жасур Қурбонов, 33.Ислом Ҳамидов, 39.Муҳаммад Ражабов, 42.Миркомил Лоқаев, 55.Акбар Сиддиқов, 70. Рамиш Бобомирзаев.
Захира: 1.Рустам Тоштурдиев, 8.Амиржон Сафаров, 12.Шаҳбоз Гоипов, 21.Жонибек Кўчимов, 28.Дамиржон Тиллаев, 34. Ҳакимхон Аъламхомов, 95.Фирдавс Абдусалимов.

“Қўқон-1912”: 35.Муҳриддин Аҳмедов, 4.Ойбек Рустамов, 6.Равшан Ҳайдаров, 7.Азамат Турсунов, 8.Нодирбек Қўзибоев, 9.Лазизжон Назиров (C), 10.Иқболжон Маликжонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруф Зокиржонов, 17.Исмоилжон Охунжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 16.Ислом Абдуллаев, 11.Абдуқаҳҳор Ўктамов, 21.Достонбек Мелиқўзиев, 25.Аъзамжон Самижонов, 26.Бахтиёржон Абдубаннонов, 77.Дадахон Сулаймонов.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика