RU

Последние новости

17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  0 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  2 16:52Пенальтилар статистикаси: Биринчи даврада ким кўп пенальти тепди ёки умуман нуқтага ҳам яқинлашмади?  0 16:24Пулишич Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  2 15:57Ресан, Ратиньо, Цигер... Суперлиганинг 1-давра легионерлар рамзий терма жамоаси  4 15:42"Байер" ақшлик футболчини 35 млн еврога харид қилди  0 15:17Расман: Пиоли янги жамоасини қабул қилиб олди  0 14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  7 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  2 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  12

"Қўқон-1912" ёшлари Бекободда дуранг қайд этди Новости

"Қўқон-1912" ёшлари Бекободда дуранг қайд этди

Бугун ёшлар лигасининг 12-тур ўйинларига старт берилди.

Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги "Қўқон-1912" ёшлар жамоаси Бекободга сафар уюштириб, "Металлург" ёшлари билан куч синашди. Жорий чемпионатда ҳамон мағлубиятга учрамаётган ёш қўқонликлар ушбу ёқимли одимни мазкур турда ҳам давом эттирди. 

Аслида сафардан дуранг эмас, балки уч очко билан қайтишимиз ҳам мумкин эди. Боиси биринчи бўлимда футболчиларимиз ҳисобни очишга эришганди. Аниқроғи, 40-дақиқада ўнг қанотда мезбонлар ўйин қоидасини бузди. Белгиланган жарима зарбасини Муҳаммаданас Ҳасанов аниқ бажариб, учрашувда ҳисобни очишга эришди - 0:1.

Танаффусга қадар ҳисоб ўзгармади ва шу тариқа жамоалар биринчи бўлимни якунлади.

Шу куни об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам футболчиларга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Иккинчи бўлимда табиийки "Қўқон-1912" ҳисобни сақлаб қолиш учун, мезбонлар эса аксинча ҳисобни тенглаштиришга эътибор қаратди.  

81-дақиқада "Металлург" футболчилари ниятига етди. Бу вазиятда Аброрбек Тошқўзиев  чап қанотдан тўпни ҳаволатиб жарима майдони ичига оширмоқчи бўлди, аммо кутилмаганда тўп дарвоза томон йўл олди, Руслан Матниёзов эса тўпни қайтаришда хатога йўл қўйди - 1:1.

Шу тариқа ёшларимиз тайёр ғалабани қўлдан чиқариб, якунда дурангга имзо чекди. Энди ёшларимиз навбатдаги турда ўз майдонида "Нефтчи" ёшлар жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 18 июнь куни Қўқонда бўлиб ўтади.

Ёшлар лигаси-2015. 12-тур

05.06.2015. Бекобод "А.Анохин" стадиони

"Металлург" - "Қўқон-1912" 1:1

Гол: А.Тошқўзиев 81 - М.Ҳасанов 40

"Металлург": 25.Тимурбек Тўйчиев, 3.Зуфаржон Акбаралиев, 4.Мирзоҳид Мирсаидов, 5.Жасур Аҳмедов (13.Жавлон Мирабдуллаев, 46), 6.Мансуржон Нуралиев, 7.Улуғбек Худоёров, 10.Шохназар Норбеков, 17.Сардор Расулов, 19.Аброр Тошқўзиев, 20.Сирожжон Тошпўлатов, 21.Суннатилла Эрматов (15.Зуҳрилло Бобоев, 63).

"Қўқон-1912": 1.Руслан Матниёзов, 3.Шохруҳ Холматов (c), 4.Ойбек Рустамов, 6.Равшан Ҳайдаров (9.Иброҳим Усмонов, 89), 8.Нодирбек Қўзибоев (7.Азаматжон Турсунов, 46), 10.Иқболжон Маликжонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 17.Исмоилжон Охунжонов (11.Абдуқаҳҳор Ўктамов, 55), 21.Достон Мелиқўзиев, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (77.Дадахон Сулаймонов, 87), 26.Қаҳрамон Махамаджонов.

Огоҳлантиришлар: Равшан Ҳайдаров, 82. 


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика