RU

Последние новости

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  6 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  2 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  56 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  6 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  42 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

"Қўқон-1912" янги йил тадбирини ўтказди Новости

"Қўқон-1912" янги йил тадбирини ўтказди

Теги :  Қўқон-1912
Кеча “Қўқон-1912” жамоаси 2017 йил якунлари ва янги йил муносабати билан байрам тадбирини ўтказди.

Тадбирда клуб раҳбарлари, мураббийлар, ўзбек футбол журналистикаси отахони, таниқли шарҳловчи Ахбор Имомхўжаев, ЎФФ вакили Алишер Файзиев, футболчилар, ОАВ вакиллари, “Марказий” ўйингоҳ ходимлари ва мухлислар иштирок этишди.

Сир эмаски, якунига етаётган йил Қўқон футболи учун омадли келди. Йил бошида “Фарғона вилояти Ҳокими кубоги”да бош соврин қўлга киритилди. ЎФФнинг йил якунларига бағишланган тадбирида иккита номинацияда ғолиблик “Қўқон-1912” жамоасига насиб этди.

Тадбир аввалида “Қўқон-1912” жамоасининг 2017 йилдаги ёрқин лаҳзалари акс эттирилган махсус видеоролик тақдим этилди.


Шундан сўнг, даврани очиб бериш учун сўз “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толиповга берилди.

– Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар ва футболчилар. Барчангизни кириб келаётган янги йил билан табрикайман. Якунига етган футбол мавсум биз учун омадли келди. Мавсум давомида чиройли ўйинларимиз билан мухлисларимизни хурсанд этдик. Айниқса, биринчи давра унутилмас бўлди. Уч нафар футболчимиз миллий терма жамоадан чақирув олишди. Яна тўрт нафар ёш ўйинчиларимиз Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинига таклиф этилди. Ўринбосарларимиз Қўқон футболидаги янги маррани забт этишди. Муҳсин Низомиддинов шогирдлари Ёшлар лигасида учинчи ўринни қўлга киритишди. Жамоамиз қайтадан ташкил топганига беш йил бўлди. Сўнгги уч йилни Олий лигада ўтказдик. Ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Жамоамиз йилдан-йилга кучайиб бораверади, -деди “Қўқон-1912” жамоаси вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толипов.

Шундан кейин мамлакатимизнинг отахон журналисти Ахбор Имомхўжаев жамоамизнинг фархий ўйинчиси сифатида қабул қилиниб, у кишига клубимизнинг 82-рақамли футболкаси совға қилинди. “Қўқон-1912” жамоасининг ушбу рақами Ахбор Имомхўжаевга абадий берилди. Шунингдек, содиқ мухлислар клуби аъзолари ҳам Ахбор отага ўзларининг махсус совғаларини топширишди.

Ўз навбатида Ахбор ота Имомхўжаев ҳам сўзга чиқиб, Қўқон футболи тарихи, бош мураббиймизнинг футболчилик фаолияти хусусида тўхталиб ўтишди.
Айтганча, ўзбек футбол журанистикаси асосчиларидан бири бўлган - Ахбор Имомхўжаев “Қўқон-1912” жамоаси, умуман Қўқон футболига бағишланган китоб тайёрлашмоқда. Яқин кунлар ичида ушбу китоб нашрдан чиқади.

Шунингдек, “Қўқон-1912” жамоаси вакилларига ҳам қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Хусусан, жамоамизни мавсумга пухта тайёрлаб, яхши натижаларни қайд этган бош мураббий Нўъмон Ҳасанов, ўринбосарлар таркиби билан кичик бронза медалини қўлга киритган Муҳсин Низомиддинов, мухлислар томонидан якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган Мурод Холмуҳаммедов, жамоамизнинг ушбу мавсумдаги тўпурари (11 та гол) Суҳроб Бердиев, қўқонлик футбол мухлисларнинг ёқимтойи Жавоҳир Сидиқовлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Бундан ташқари, Қўқон футболида янги тарих яратган “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарларига ҳам кичик бронза медаллари тантанали равишда топширилди.

Йил давомида “Қўқон-1912” жамоаси билан ҳамкорлик қилиб келган “Футбол Экспресс” газетаси мухбирлари, Абдуҳафиз Абдулҳамидов ва Шуҳратбек Жўраев ҳамда Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Спорт” телеканали мухбири Беҳзод Жўрабоевлар жамоамизнинг ташаккурномаси ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Тадбир давомида шунингдек, бир қатор мутахассис ва мухлисларга ҳам сўз берилди.

Тадбирда янграган дилтортар қўшиқлар, қўқонлик аскиячиларнинг чиқишлари барчага хушкайфият улашди. Бир сўз билан айтганда, ушбу тадбир янги мавсум олдидан жамоа аъзоларига қувонч бахш этди.

Шу тариқа «Қўқон-1912» футбол клуби ортда қолган мавсумни юқори кайфиятда якунлади. 2018 йил жамоамиз учун янада омадли келишига ишониб қоламиз.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика