RU

Последние новости

11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  0 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  3 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  11 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  2 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  1 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  11 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  13 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  2 23:47"Реал" Винисиуснинг ўрнига футболчи топиб қўйган  6

“Қўқон-1912”: янги ўйинчилар таништирилди (фото) Новости

“Қўқон-1912”: янги ўйинчилар таништирилди (фото)

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси сафига иккинчи давра арафасида келиб қўшилган янги футболчиларни кенг оммага таништириш маросими бўлиб ўтди.

Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтган тадбирда “Қўқон спирт” АЖ бошқарув Кенгаши  раиси вазифасини бажарувчиси И. Абдуллаев , “Қўқон-1912” клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва бир қатор мухлислар иштрок этишди.

Маросимни одатдагидек, “Қўқон-1912” футбол клуби вице-президенти, бош директори Бахтиёржон Толипов очди.

– Бу йилги мавсум жамоамиз учун жума муваффақиятли ўтмоқда, -деб сўз бошлади клуб раҳбари. – Биринчи даврани аъло даражада ўтказдик. Шунинг учун иккинчи давра арафасида таркибга икки нафар футболчи жалб этдик, холос. Клубимиздан 4 нафар футболчи кетган бўлса, 2 нафар янги ўйинчини олдик.

Жамоамизнинг  олдидаги мақсади  Осиё чемпионлар лигасига йўлланма олиш.  Ўйлайманки, мавсум сўнггида ўз олдимизга қўйган вазифаларни бажара оламиз. Бунда албатта сиз мухлисларнинг кўмаги ҳам керак бўлади. “Қўқон-1912”нинг фидоий мухлислари бисёр эканлигини биламан. Сизлар жамоамизни яхши ёмон кунларида қўллаб-қувватлаб келдингизлар. Бунинг учун барчангизга жамоамиз номидан миннатдорчилик изҳор этаман.  Бугун иккинчи давра арафасида ўз сафимизга қўшиб олган янги футболчиларни кенг оммага таништирамиз.

Шундан кейин мавсумнинг иккинчи қисмида жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган янги ўйинчиларга иккинчи даврада қайси рақамлардаги футбол либосларида ўйнашларини оммага тақдим этилди. Унга кўра,  Қувондиқ Рўзиев 70, Дониёр Ҳасанов 14-рақамларда майдонга тушишлари ойдинлашди.

Тадбирда шунингдек, жамоамиз бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ҳам сўзга чиқиб, қўқонлик футбол мухлисларига қўллаб-қувватлаб туришгани учун миннатдорчилик билдирди ва бундан кейин уларнинг далдалари ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканлигини таъкидлади.

Таништирув маросимида жамоамизнинг фархий  мухлиси, 86 ёшли Мўйдин Йўлдошев футболчиларимизга иккинчи даврада омад тилаб  “Қўқон-1912”  ўйинчиларига аталган шеърини ўқиб берди.

Шунингдек, жамоамизнинг яна бир ашаддий ишқибози Шерхон  Қосимов ҳам сўзга чиқиб,футболчиларимизга 1-даврада кўрсатган ўйинлари учун мухлислар номидан миннатдорчилик билдирдилар ва  ишқибозларимизга  иккинчи даврада ҳам футболчиларимизни худди биринчи даврадаги каби қўллаб-қувватлаб  туриш кераклигини таъкидлашди. 

Маросим кўтаринки руҳда ўз якунига етди. Тадбир сўнггида ишқибозлар жамоамизнинг эртага бўладиган “Насаф” жамоасига қарши ўйиндан олдинги машғулотларини томоша қилишди.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати.







Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика