RU

Последние новости

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  12 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  6 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  2 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  18 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью Новости

“Қўқон-1912” – “Қизилқум”. Превью

Суперлига 13-тур доирасида “Қўқон-1912” Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилишади.

Қуйида мазкур жамоаларнинг ўзаро ўйинига доир статистик маълумотлар билан танишинг. 


14-учрашув
Бугунга қадар бу жамоалар Олий лига доирасида 13 марта тўқнаш келишган. Ўйинларнинг саккизтасида навоийликларнинг қўли баланд келган. Тўртта учрашувда қўқонликлар ғалаба қозонишган. Битта учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 28-14, “Қизилқум” фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Қизилқум” 25 очко, “Қўқон-1912” эса 13 очко тўплаган.

Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
18.03.2017  «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
24.04.2016 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 0:3
25.09.2015 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:0
19.04.2003 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3
30.11.2002 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 2:1
02.11.2000 «Қўқон-1912» – «Қизилқум» 1:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 5 ўйиннинг учтасида ғалаба қозонган.


 
Учрашув ҳакамлари
Мазкур учрашувни ёш ҳакамлардан бири – А. Шукуруллаев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Айтиш жоизки, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” ўйинида қанот ҳаками алмашган. Қанот ҳакамлари Р. Серазетдинов ва А. Усмонов 28 май куни Валентин Коваленко бошчилигида Туркия – Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйинига таклиф этилган. Шу боис, ПФЛ Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бу ҳакамлар ўрнига бошқаларни тайинлади. Яъни, Р. Серазетдинов ўрнига С. Улфатов, А. Усмонов ўрнига А. Цапенко.

Шунингдек, икки нафар назоратчилар ҳам жойларини алмашган. “Нефтчи” – “Сўғдиёна” ўйинида назоратчилик қилишга тайинланган Ф. Абдуллаев “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашуви назортчиси А. Арутюнов билан ўрин алмашишди. Сабаби, “Қўқон-1912” – “Қизилқум” баҳсини ёш, истеъдодли ҳакам А. Шукуруллаев бошқаради. Бу ҳакамимиз эса ФИФАга тавсия этилмоқда. Бунинг учун ФИФА йўриқчиси ҳисобланган Ф. Абдуллаев унинг хатти-ҳаракатларини кузатиш, зарурат туғилганда тавсиялар бериш топшириғини олган.  
 
Суперлига
13-тур
 “Қўқон-1912” - “Қизилқум”
Ҳакамлар: 
А. Шукуруллаев, С. Улфатов, А. Цапенко, Р. Каримов.
Назоратчи – Ф. Абдуллаев.
Комиссар – Б. Арипов.  

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув 26 май шанба куни “Марказий” ўйингоҳда соат 18:53да бошланади. Ўринбосарлар баҳси эса бугун соат 17:00да Учкўприкдаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика