"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди
04 сен 2024 22:48
Новости
"Қўқон-1912" қачон ўз стадионига қайтади? Жамоа бош мураббийи жавоб берди
Жанговор 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунига етган мазкур баҳсдан сўнг сайтимиз мухбири қўқонликлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров билан қисқа интервью ташкил этди.
Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйин ўртоқлик мақомидаги бўлгани боис қатор ёш футболчиларни кўрикдан ўтказиб олдик. “ФарДУ” жамоаси ҳам Сергей Лебедев қўл остида яхши жамоа бўлиб шаклланмоқда. 3:3 ҳисоби ҳаққоний, футболда бўшашиш керак эмас. Йигитларга эътирозлар бор, бу борада таҳлил қиламиз. Умуман олганда, икки жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди.
- Бугун жамоангиз сафида ёш футболчилар ҳам ҳаракат қилди. Шу ҳақидаги фикрларингиз?
- Таркибимизга U-19 жамоамиз сафида 5 нафар ёш футболчиларни жалб этдик. Шу каби ўйинлар орқали уларни синовдан ўтказамиз.
- Майдон ҳолати ҳақида фикрингиз?
- Тўғрисини айтганда, майдон ҳолати яхши. Хатто зўр деса ҳам бўлади.
- Биринчи бўлимдаёқ ўзгаришларга қўл урганингизга сабаб нима?
- Кузатиб борган бўлсангиз, бугун 3 та дарвозабонга ўйин амалиёти бердик. Бу бизга зарур бўлган амалиёт эди.
- Сизга энг кўп бериладиган савол. “Қўқон-1912” қачон ўз майдонига қайтади?
- Бу борада ҳозир амалий ишлар давом этаяпти. Мутахассислар бор, улар тахминан бир ой атрофида муддат чамалашди.
- Демак, октябрь ойида деган фикрга келсак бўладими?
- Катта эҳтимол шунақа. Ҳаммаси яхши давом этса, кейинги ойда ўз майдонимизга қайтамиз.
- Суперлигага чиқиш имкониятлари ҳақида…
- Имконият ҳар доим бор. Олдинда 10 та тур бор, барча учрашувларда ғалаба қозонсак, Суперлигага тўғридан-тўғри чиқамиз. Мақсад ва ҳаракатларимиз шунга қаратилган.
Бекзод Толибов ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии