RU

Последние новости

12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  2 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  18 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  23 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4

“Қўқон-1912" - "Пахтакор". Ўйин атрофидаги воқеъликлар Новости

“Қўқон-1912" - "Пахтакор". Ўйин атрофидаги воқеъликлар

Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон кубоги мусобақасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтиб ўтди.

Чорак финалда Муборакнинг "Машъал" клубини мағлуб этган "Қўқон-1912" мазкур босқичда ўз майдонида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилди. Ушбу учрашувда қайд этилган натижа ва жараёнлар сайтимиз орқали ёритиб борилди. Биз бир оз ноодатий вақтда, яъни соат 13:00да бошланган ушбу ярим финал баҳси атрофидаги воқеъликларни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз.



Қўқон ҳунармандлар шаҳри ҳисобланади. Шаҳарга кираверишда сизни мана шу манзара қарши олади.



Туялар карвонни, карвонлар эса “Буюк ипак йўли"ни ёдга солиши табиий.


"Марказий" ўйингоҳнинг киравериши. Бу айнан шундай кўриниши билан машҳур.



Энди эса ўйингоҳнинг кираверишига узоқдан разм соламиз. Ўйинга бир соатдан ортиқроқ вақт бор, мухлислар эса аллақачон етиб келишган.



Қўқонда 1912-йилда биринчи футбол жамоаси тузилган, буни биласиза?



Стадионга мухлислар ташрифи бошланди. Кичкинагина маълумот сифатида айтиб қўйиш ўринли бўларди, бугун "Марказий"га кириш ҳеч кимга осон бўлгани йўқ. Назорат жуда қаттиқ тартибда ўрнатилди.


"Марказий"га кириб борганимизда учрашув ҳакамлари ва ҳар икки жамоа вакиллари машғулотларни бошлашганди.



Бу йигитни Қўқонда яхши танишади ва ҳурмат қилишади.



Улар узоқ демасдан "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаш учун етиб келишган.




"Қўқон-1912" фан клуби аъзолари севимли жамоаларини тинимсиз олқишлаб туришди.



Ўйин атрофи ҳақида гап кетганида машҳур футбол мухлисаси ҳақида айтиб кетмасак бўлмас. Айтганча, 19-декабрда Бибихонни туғилган куни экан, табриклаймиз!



Сайтимизнинг инстаграмдаги саҳифасида "Ўзбекистон чемпиони - "Пахтакор" дея хитоб қилган йигитча ниҳоят Жалолиддин Машарипов билан суратга тушишга муваффақ бўлди.


Қўқонда бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ярим финал баҳсининг ўйин атрофидаги воқеъликлари ҳақида айтмоқчи бўлганларимиз шулардан иборат. Эътиборингиз учун ташаккур,бизни кузатишда давом этинг!



Бекзод Толибов, Дилмурод Исақов Championat.asia учун Қўқондан махсус.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика