"Қўқон-1912": Отабек Ҳайдаров ва Отабек Зокиров билан шартнома тузилди
20 дек 2015 12:46
Новости
"Қўқон-1912": Отабек Ҳайдаров ва Отабек Зокиров билан шартнома тузилди
Машғулотлар соат 10:00 да ва 15:30да Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтмоқда. Машғулотларни 50-100 нафарга яқин мухлис ҳам кузатиб бормоқда.
Таркибдаги ўзгаришларга келсак, “Қўқон-1912” жамоаси мухлисларни учун қувончли хабар. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида жамоамиз сафида ўтказган Отабек Ҳайдаров расман “Қўқон-1912” клуби аъзосига айланди. У билан кеча шартнома имзоланди.
Шунингдек, йиғинда иштирок этаётган Отабек Зокиров билан ҳам битим имзоланди. Отабек Зокиров 2015 йилги мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоаси сафида ўтказиб, мавсум кашфиётларидан бири бўлганди. Унгача эса 23 ёшли футболчи “Нефтчи” сафида тўп сурган. 2013 йили Ёшлар лигаси тўпурарларидан бирига айланган.
Айтганча, 2013 йили Отабек Ҳайдаров ва Отабек Зокировлар “Нефтчи” ўринбосарлари сафида ажойиб жуфтликни ҳосил қилишганди. Умид қиламизки, бу тандем “Қўқон-1912” жамоасида ҳам ўзини кўрсатади.
Комментарии