RU

Последние новости

03:11АПЛ. МЮ икки марта ҳисобда олдинга чиқиб ҳам ғалабани ушлаб қола олмади  0 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  0 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7

"Қўқон-1912": Мавсум 2017 якунлари: Огоҳлантиришлар ҳақида Новости

"Қўқон-1912": Мавсум 2017 якунлари: Огоҳлантиришлар ҳақида

Теги :  Қўқон-1912
Анъанамизга содиқ қолган ҳолда мавсум-2017 якунлари хусусида маълумот беришни давом эттирамиз.

Бугун чемпионат давомида ҳакамлар томонидан огоҳлантириш олган футболчилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.


Жами карточкалар

Якунига етган мавсумда жамоамизнинг ҳеч бир аъзоси бош ҳакам томонидан қизил карточка билан жазолангани йўқ. Бу эса мақташга арзигулик натижалардан биридир. Лекин 30 та ўйин давомида футболчиларимиз жами 45 та сариқ карточка олишди.

Энг кўп огоҳлантирилганлар

Таббийки, мухлисларимизни энг кўп сариқ карточкага эга бўлган футболчи ким эканлиги қизиқтираётган бўлиши аниқ. Мавсум-2017да жамоамиз етакчиси Мурод Холмуҳаммедов ҳаммадан кўп огоҳлантирилган. Тажрибали ҳимоячимизни ҳакамлар етти марта сариқ карточка билан сийлашган.

Яна ҳимоячимиз Дарко Гожкович ҳисобида эса 6 та сариқ карточка бор. Мудофаа чизиғининг яна бир вакили – Акмал Холмуродовни эса ҳакамлар беш марта огоҳлантиришган.

Кимда нечта сариқ карточка бор:


Мурод Холмуҳаммедов – 7 та

Дарко Гожкович – 6 та

Акмал Холмуродов – 5 та

Андрей Сидоров – 4 та

Филип Райевац – 4 та

Дониёр Ҳасанов* – 4 – (2) та

Жамшид Ҳасанов – 2 та

Суҳроб Бердиев – 2 та

Жавоҳир Сидиқов – 2 та

Баҳодир Акрамов – 2 та

Александр Мерзляков – 2 та

Носир Отақўзиев – 1 та

Азиз Ашуров – 1 та

Жалил Кимсанов – 1 та

Ойбек Рустамов – 1 та

Никита Рибкин – 1 та

Аваз Маматхўжаев – 1 та

Руслан Мельзиддинов – 1 та

Жами: 45 та

* Дониёр Ҳасанов иккита сариқ карточкани “Обод” жамоаси таркибида олган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика