RU

Последние новости

15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  7 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  7 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4

"Қўқон-1912": Машғулотлар бошланди, таркибда ҳозирча ўзгаришлар йўқ Новости

"Қўқон-1912": Машғулотлар бошланди, таркибда ҳозирча ўзгаришлар йўқ

"Қўқон-1912" футболчилари 20 декабрь кунидан бошлаб Қўқондаги “Марказий” стадионда машғулотларни ўтказмоқдалар.

Машғулотларда мураббийлар асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга эътибор қаратмоқдалар. Ҳозирча жамоа таркибида ўзгаришлар кузатилгани йўқ.  Бироқ мураббийлар штаби таркибни кучайтириш мақсадида бир қатор футболчилар билан музокаралар олиб бормоқдалар. 3 январдан бошланадиган 2-йиғин мобайнида таркибда ўзгаришлар бўлиши кўзда тутилган. Сербиялик легионерлар Дарко Гожкович ҳамда Никола Валентичлар ҳозирда ўз юртларида бўлиб туришибди. Янги йилдан кейинги йиғинларда  улар ҳам таклиф қилинган.

Шунингдек бош мураббий бир қатор ёшларга ҳам эьтибор қаратмоқдалар. Ўринбосарлар таркибида ўйнаган айрим футболчилар ҳам ҳозирда асосий таркиб футболчилари сафига жалб қилинган.

Ўтган мавсумни иккинчи ярмида “Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов , ижара муддати тугаганлиги сабабли тошкентликлар сафида машғулотларда иштирок этмоқда. Сидиқовни келгуси мавсумда ҳам жамоага олиб келиш учун “Пахтакор” жамоаси раҳбарияти билан музокаралар олиб борилмоқда. Барчаси ижобий якунланса Жавоҳир Сидиқов ҳам янги йилдан кейинги йиғинларда жамоа сафига келиб қўшилади.

Қуйида кечгаги машғулотдан олинган фотосуратлар билан танишинг:


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика