RU

Последние новости

14:48"Аякс" "Гронинген" билан дуранг ўйнади ва Нидерландия чемпионати якунланишига бир тур қолганида пешқадамликни бой берди  0 14:20"Нефтчи" "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, плей-оффга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:51Рафинья: "Олтин тўп" мақсад эмас, асосийси – жамоавий ғалабалар"  2 13:23U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичига қачон қуръа ташланиши эълон қилинди  3 12:54Криштиану Роналдунинг ўғли Португалия терма жамоасида 7-рақам остида дебют қилди  1 12:30Марказий Осиё. "Қайрат" кубокни тарк этди, "Истиқлол" очко йўқотди, Туркманистонда эса 4 тур кейинги ўйинлар ўтказилди  1 11:59Гвардиола "Барселона" футболчисини Де Брюйнега ўринбосар деб билмоқда  7 11:37Бутун бир давр якуни: "Реал" тажрибали футболчиси жамоадан кетади  10 10:58“Ноттингем“ ҳужумчиси сунъий кома ҳолатидан чиқди  0 10:30“Барселона“ Ямал ва Рафинья учун 7 та футболчидан воз кечишга тайёр  15 10:21Сергей Лебедев: “Маҳоратли футболчилар мезбонлар ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди”  3 09:53“Рома“ ҳужумчисига Туркия грандлари қизиқиш билдирмоқда  0 09:19“Реал Мадрид“ 60 миллион евролик трансфер бўйича келишувга эришди (Фабрицио Романо)  19 08:49Сергей Лушан: “Беш баллик тизимда менимча, жамоа ўйинини 3 баллга лойиқ кўрса бўлади”  2 08:20Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган яна бир жамоа номи маълум  3

“Қўқон-1912” жамоаси ва мухлислар клуби бухороликларга миннадорчилик билдиради Новости

“Қўқон-1912” жамоаси ва мухлислар клуби бухороликларга миннадорчилик билдиради

Ўзбекистоннинг кўҳна ва навқирон шаҳарлари бўлмиш – Бухоро ва Қўқон шаҳари ўртасидаги дўстлик ришталари узоқ тарихга бориб тақалади.

Бугунги кунда ҳам бу шаҳарларнинг ўзаро ҳамкорлиги юқори даражада давом этмоқда. Хусусан, “Қўқон-1912” футбол клуби ва “Бухоро” жамоалари яхши муносабатларни йўлга қўйишган. Ўзбекистон Кубоги чорак финал доирасидаги ўйинларда бу риштанинг мустаҳкам эканлиги яна бир бор ўз исботни топди. Жумладан, бугунги кунга келиб, “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби ва “Бухоро” жамоаси мухлислари ўртасидаги дўстона муносабат кўпчиликнинг ҳавасини келтираётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ушбу жамоаларнинг Қўқонда бўлиб ўтган биринчи ўйинида Илҳомжон Қундузов бошчилигидаги “Қўқон-1912” жамоаси мухлислар клуби вакиллари бухоролик мухлисларни юқори даражада кутиб олишганди.

28 июль куни Бухорода ўтказилган жавоб баҳси олдидан “Бухоро” жамоаси мухлислар клуби аъзолари ҳам Қўқондан ташриф буюрган мухлисларни шундай даражада кутиб олишди. Жамоамиз ишқибозлари Бухоро шаҳрнинг энг гўзал масканларига ташриф буюришди. Умуман олганда, кутиб олиш жараёнидан тортиб кузатиш жараёнигача барчаси аъло даражада бўлди.

“Қўқон-1912” жамоаси ва мухлислар клуби вакиллари бухоролик мухлисларга самимий муносабат, юқори даражадаги эътибор учун миннатдорчилик изҳор этади. Ўйлаймизки, бу ҳамкорлик шундай руҳда давом этади.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика