RU

Последние новости

10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  0 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  1 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  1 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  4 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  5 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  64 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  10

"Қўқон-1912" жамоаси футболчилари болажонларни янги йил байрами билан табриклашди Новости

"Қўқон-1912" жамоаси футболчилари болажонларни янги йил байрами билан табриклашди

Айни кунларда юртимизда байрам шукуҳи ҳукм сурмоқда. Ҳамма жойда янги йил байрами тантаналарига тайёргарлик авжига чиққан.

Кеча "Қўқон-1912" жамоаси аъзолари Қўқон шаҳридаги 12 меҳрибонлик уйига ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад меҳрибонлик уйидаги болажонларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклаш, уларнинг мурғак кўнгилларига бироз бўлсада қувонч улашиш эди.

"Қўқон-1912" жамоасининг бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов болажонларни янги йил байрами билан чин қалбдан табриклаб, уларга келаётган йилда соғлик-саломатлик, омад , болажонларни орасидан келгусида етук инсонлар етишиб чиқишига тилак билдирдилар. Жамоамиз улар билан йил давомида ҳамкорликни йўлга қўйишини таклиф қилдилар. Шунингдек жамоамиз сардори Мурод Ҳолмуҳаммедов ҳам болажонларни янги йил билан табриклаб, уларга телевизор совға қилди.

Шундан сўнг футболчиларимиз жажжи мухлисларига ўзлариниг тўп билан ишлаш маҳоратларини намойиш қилиб беришди.

Болажонларга энг яхши совға ўзлари севган футболчиларининг қўлидан футбол тўпларини қабул қилиб олиш бўлди.  Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига Қўқондаги "Марказий" стадионида алоҳида сектор ажратиб бериладиган бўлди. Футболчиларимиз билан учрашувдан меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари бир олам завқ олишди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика