RU

Последние новости

22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  7 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  6 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  5 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10 16:18"Андижон"да сербиялик мураббий иш бошлади  2

"Қўқон-1912" ҳам тайёргарликни бошлади Новости

"Қўқон-1912" ҳам тайёргарликни бошлади

Айни пайтда мамлакатимизнинг бир қатор жамоалари янги мавсум тараддудини бошлади.
Хусусан биринчи лига вакили "Қўқон-1912" ҳам бу борада йиғинга эртароқ киришди.

Жамоа аъзолари режага кўра, кеча клуб базасида йиғилди. Айни пайтда бош мураббий Тохир Кападзе Тошкентда ўтаётган ПРО мураббийлик курсида таҳсил олаётгани боис, футболчиларни ёрдамчи мураббий Муҳиддин Абдувалиев шуғуллантирмоқда.

Таркибда асосан маҳаллий футболчиларни учратиш мумкин. Шунингдек бу йилги мавсумни "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" жамоаларида ўтказган Жалил Кимсанов, охирги йилларда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Собир Ҳамидов айни пайтда қўқонликлар билан бирга машғулотларда иштирок этмоқда. Бундан ташқари иқтидорли посбон Нодир Ашурматовнинг ҳам "Қўқон-1912" йиғинида қатнашаётганини айтиб ўтиш керак.

"СА"га маълум қилишларича мазкур йиғин 29 декабрга қадар давом этади. Шундан сўнг янги йил байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатли дам берилади. 4 январдан бошлаб эса, йиғиннинг иккинчи қисми старт олади.

Бу борада жамоа устози Тохир Вейсалович шундай деди:
- Дастлабки йиғинда асосий эътиборни қўқонлик йигитларга қаратамиз. Чунки ўзингизга яхши маълумки, Қўқонда маҳоратли футболчилар талайгина. 1994-95-96 йилларда таваллуд топган ёшларни ҳам саралаб олишни режалаштирганмиз. Қарашларимизга мос келганини жамоада олиб қолиб, келгуси йиғинларимизда ҳам синаб кўрамиз. Тошкентда кечадиган бўлажак йиғинимизда эса бошқа вилоятлик футболчиларни ҳам синаб кўришимиз мумкин. Лекин яна қайтариб айтаман, биз асосий эътиборни қўқонлик футболчиларги қаратамиз.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика