RU

Последние новости

13:49Душан Мийич: "Бу ўйинни унутишимиз керак. Танаффусда хатоларимизни таҳлил қиламиз"  0 13:46Шаҳзода Уильям: "Ўз ватанингда севимли инглиз жамоанг ўйинларини кўра олмаслик асабийлаштиради"  1 12:29Таҳлил. Курсиси қимирлаган Левченко учун "Насаф" билан ўйин охирги имконият. "Нефтчи"да вазият қандай?  4 12:22Алмаштирилганидан норози Роналду 61-дақиқада кийиниш хонасига кириб кетди  11 11:47Анчелотти: "Март ойида барча турнирларда етакчилик қиляпмиз"  11 11:33Дуранг билан тугаган "Нефтчи" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 11:20«Бухоро» «Қизилқум»ни мағлуб этган учрашувдан олинган ФОТОГАЛEРEЯ  0 10:45«Ливерпул»нинг шорт-листида 4 нафар ҳужумчи бор  1 10:18«Реал Мадрид» етакчиси жароҳат олди  13 09:50АПЛнинг уч гранди «Ноттингем Форест» етакчиси учун кураш олиб бормоқда  0 09:22«Реал Мадрид» МЮ футболчиси учун 80 миллион евро тўлаши мумкин  10 08:54Португалия терма жамоаси Данияга қарши учрашувлар учун қайдномасини эълон қилди  5 08:27Неймар жароҳат сабабли Бразилиянинг март ойидаги ўйинларига ёрдам бера олмайди. Унинг ўрнига «Реал» футболчиси чақирилди  7 07:33Суперлига. Бугун Андижонда супер тўқнашув бор  27 02:05Саудия Арабистони. "Ал Насср" ишончли ғалабага эришди, Роналдудан навбатдаги гол  10

"Қўқон-1912": Дербидаги ажойиб ғалаба Новости

"Қўқон-1912": Дербидаги ажойиб ғалаба

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали дастлабки учрашувида "Қўқон-1912" Наманганда "Навбаҳор"ни мағлуб этди.

Учрашув кутилганидек, шиддатли ҳужумлар остида бошланди. Ҳар икки жамоа илк дақиқаларданоқ ҳужумкорликка эътибор беришди. Илк хавфли вазият майдон эгалари дарвозаси олдида содир этилди. Ўйиннинг 17-дақиқасида майдон эгалари ҳисобни очишга яқин келишди. Аниқроғи,Сардор Азимовга нисбатан ҳимоячиларимиз ўз жарима майдонимиз ичида қоида бузишди. Ҳакам ҳеч иккиланмай 11 метрли нуқтага ишора қилди.

Александр Пишурнинг 11 метрлик нуқтадан тепган тўпини Бакланов қайтариб қолди. 20-дақиқада Фурқат Ҳасанбоевнинг жарима майдон часига оширган тўпини Алимов қийинчилик биан бўлса-да “Навбаҳор” дарвозаси сари зарба йўллади. Аммо Наврўзнинг зарбасига аниқлик етишмади. 38-дақиқада Баҳритдинов жарима майдони ичида “Қўқон-1912” дарвозаси томон зарба йўллади. Лекин тўп ноаниқ кетди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида майдон эгалари ҳисобни очиш учун қулай имконият ҳосил қилишди.  Ражабов боши билан Бакланов қўриқлаган дарвозага зарба берди. Аммо омад Анвардан бироз юз ўгирди.

Биринчи тайм шу ҳисоб билан якун топди. Иккинчи бўлимни вакилларимиз фаол тарзда бошлашди. 55-дақиқа Наврўз Алимов жарима майдончамиз яқинида қоидани бузди.  Анвар Ражабов ижро этган жарима тўпини Бакланов қийинчилик билан майдон четига чиқариб юборди. 69-дақиқада ҳисоб очилди. Мезбонлар Отабек Ҳайдаровга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жарима тўпини эса  Отабек Зокиров голга айлантирди –  0:1.

79-дақиқада  Турғунбоев жарима тўпини ижро этганидан сўнг Чой боши билан тўпни дарвозага жойлаши мумкин эди. Аммо Бакланов жамоасини қутқариб қолди. Умуман олганда, Андрей Бакланов бутун учрашув давомида ўзининг маҳоратини намойиш этди ва ғалабага катта ҳиссасини қўшди.

Шу тариқа жамоамиз мавсумдаги икинчи ғалабасини Наманганда қўлга киритди.

Натижада Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал доирасидаги биринчи урашувида кичик ҳисобда ғалаба қозониб, чорак финалга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди.

Бу жамоаларнинг жавоб ўйини 21 май куни Қўқон шаҳрида ўтказилади.


Ўзбекистон Кубоги

1/8 финал

Биринчи учрашув

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912”  – 0:1 (0:0)

Ҳакамлар:
З. Қодиров (Навоий), Р. Нугманов (Тошкент), С. Еремеев (Тошкент), А. Рахимов (Андижон)

Гол: Отабек Зокиров – 69.

“Навбаҳор”: 23. Алибек Туробов, 3. Азиз Ғуломхўжаев, 4. Хайрулло Каримов, 7. Акрам Бахритдинов (13. Чой Хуюнйеон-57), 9. Дилшод Жабборов, 15. Обид Жўрабоев, 17. Владислав Павленко, 18. Анвар Ражабов (48. Азиз Турғунбоев-65), 22. Сардор Азимов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 77. Олександр Пищур (11. Мўйдин Мамазулумов-72).

Захира. 25. Акмал Ортиқов, 2. Ҳасан Асқаров, 5. Нодир Мавлонов, 70. Алибобо Раҳматуллаев.

“Қўқон-1912”: 16. Андрей Бакланов, 4. Миржалол Қурбонов, 6. Баҳодир Акрамов (33. Абдулазиз Юсупов-70), 7. Отабек Зокиров, 10. Отабек Ҳайдаров, 11. Навруз  Алимов (17. Азиз Тўхтабоев-89), 19. Сардор Қоҳоров (31. Ойбек Нурбоев-68), 20. Достонбек Турсунов, 23. Фурқатжон Ҳасанбоев, 24. Илья Ильин, 28. Абдуллоҳ Олимов .

Захира: 21. Ғайрат Ҳасанов, 5. Жалил Кимсанов, 18. Азизхон Ибрагимов, 22. Ориф Мамажонов.

Назоратчи: О. Дачев (Тошкент).

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика