RU

Последние новости

19:26Про лига. "Олимпик-MobiUz" Нукусда кичик ғалабага эришди  0 19:05"Реал" скаутлари "Арсенал" – "Борнмут" ўйинида бўлди  3 18:388 ўйинда 8 хато. Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  5 18:14МЮ Рэшфордни сотишга тайёр. Клуб ўз тарбияланувчисини қанчага баҳоламоқда?  1 17:47Ўзга олам вакиллари  4 17:15"Футбол олами". Сенсацияларга ва истеъфоларга бой бўлган 8-тур ҳақида батафсил  0 17:04Шўрпахтажон  7 16:55"Реал" Мбаппе ўрнига янги ҳужумчи топди  6 16:10Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси илк турда Хитой Тайпейидан йирик ҳисобда енгилди  5 15:45"Барселона"нинг 4000 дан ортиқ мухлиси Миланга боради  2 15:17Тони Кроос Педрини ўз позициясида энг кучли футболчи деб билади  6 14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  18 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  13 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  1

“Қўқон-1912” болаларни халқаро ҳимоя қилиш кунини юқори суръатда ўтказди Новости

“Қўқон-1912” болаларни халқаро ҳимоя қилиш кунини юқори суръатда ўтказди

Болалар келажагимиз. Соғлом бола - соғлом юрт таянчидир.
1 июнь болаларни халқаро ҳимоя қилиш куни. Ушбу байрамни “Қўқон-1912” футбол клуби юқори суръатда ўтказди. Кеча 31 май, шанба куни олий лиганинг 11-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Навбаҳор” учрашуви олдидан клуб маркетинг бўлими кичик тадбир ташкил этди. Яъни ўйиндан олдин ҳар икки жамоа футболчиларига “Болалар келажагимиз” ёзуви туширилган футболкалар тақдим этилди. “Қўқон-1912” ва “Навбаҳор” футболчилари майдонга мана шундай оқ либосда чиқиб келди ва ўйиндан олдин эсталик учун расмга тушилди. Шундан сўнг “Болалар келажагимиз” ёзуви туширилган оқ либослар эсталик учун мухлисларга улашилди. Бундан табиийки ишқибозларнинг ҳам кайфияти кўтарилиб кетди.

Бугун ҳам жамоамиз ушбу байрамни муносиб ўтказишга уринди. Қўқон шаҳридаги 12-сонли меҳрибонлик уйига бориб, болакайларнинг хурсандчилигига шерик бўлган холда, улар билан “Қўқон-1912”нинг иқтидорли футболчилари Қувондиқ Рўзиев, Хуршид Мухторов, Дониёр Усмонов ҳамда россиялик легионер Игорь Голбан суҳбатда бўлди. Ушбу тадбирга жамоа бошлиғи Шуҳрат Мўминов, клуб матбуот котиби Анвар Охунов, ишқибозлар клуби етакчилари Илҳомжон Қундузов ва Акрамжон Мамадалиев ҳам ташриф буюрди. Болажонларни бугунги байрами билан табриклаб, уларга эсталик совғалар улашилди ва унинг сўнггида расмга тушилди.

- Болалар бизнинг келажагимиз. Болалик инсоннинг энг бахтли дамларидир. Бугунги байрам билан бутун республикамиздаги болажонларни табриклайман. Меҳрибонлик уйидаги ота-онасиз бўлган қалби ўксик болакайларга руҳан далда бўлиб, уларга эътибор қилишни бурчимиз деб биламан. Ташрифимиздан уларнинг кўнгли янада кўтарилди. Имкон қадар у ердаги ҳар бир укаларимиз билан суҳбатлашиб, келажакда спортчи, хусусан футболчи бўлишни, бунинг учун ўз устиларида ишлаши кераклигини маслаҳат бердик – дейди Хуршид Мухторов.   

Шу куни Тошкент шаҳридаги Гемотология институтида бўлиб ўтган лайкоз касаллигига чалинган болалар учун ўтказилган акцияда “Қўқон-1912” ФК номидан клуб бош маъмури Мерожиддин Нигманов ҳам иштирок этиб, клуб совғаларини болакайларга тақдим этиб, уларга соғлиқ саломатлик тилади.

Шу тариқа “Қўқон-1912”  футбол клуби болалар байрамини кўтаринка руҳда ўтказди.

Шу фурсатдан фойдаланиб, “Қўқон-1912” ФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва барча ишчи ходимлари 1 июнь болаларни халқаро ҳимоя қилиш куни билан республикамиздаги барча азиз болажонларни самимий қутлайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика