"Қўқон-1912" барча қарзларидан қутулди
26 ноя 2022 18:39
Новости
"Янги мавсумга тайёгарлик кўришдан аввал "Қўқон-1912" жамоаси ўтган мавсумдаги қарздорликларни бартараф қилди.
Ўтган мавсумдаги молиявий муаммолар сабабли жамоанинг қарзлари анча кўпайиб ва тўпланиб қолган эди. Бугунги кунга келиб жамоа барча ҳамкорлари, спорт кийимлари етказиб берувчи компания, меҳмонхоналар, транспорт хизмати кўрсатувчи ташкилотлар, хуллас, барча хизмат кўрсатувчи ҳамкорлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди.
Шунингдек, жамоада фаолият олиб бораётган ишчи ходимлар, мураббий ва футболчилар олдидаги бу йилги қарздорликлар бартараф қилинди. Фақат айрим футболчиларнинг ҳисоб-китобларига бироз аниқлик киритилмаганлиги сабабли қарздорлик мавжуд бўлиб турибди. Шу кунларда жамоа раҳбарияти жамоамиздан ҳақдор бўлган футболчилар билан ҳам ўзаро ҳисоб-китобларини якунлайди. "Шунқорлар" раҳбарияти янги мавсумга тайёргарликни ҳеч қандай қарздорликсиз бошлашни мақсад қилган", – дейилади хабарда.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии