RU

Последние новости

01:08Урата: "Бунёдкор"ни тарк этаман? Бу ҳақида гаплашишни хоҳламайман"  0 00:56"Реал" ҳужумчиси жамоани тарк этишга қарор қилди  35 00:00Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ваҳда" 1:2  0 23:53Элит ОЧЛ. "Ал Ваҳда" бош мураббийи Жозе Мораиш: "Ғалабамизнинг асосий сабаби интизом ва характерда деб ўйлайман"  2 23:19Элит ОЧЛ. "Тракторсози" ғалабага эришди, Ҳамробеков майдонга тушди, "Ал Дуҳайл" илк уч очкосини тантана қилди (+ЖАДВАЛ)  2 23:15Суперлига. "Пахтакор" – "Бунёдкор" 4:2   0 23:00Ўзбекистонлик ҳакамлар Элит Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқаради  3 22:38Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"  34 22:12Илёс Зейтуллаев: "Ўтган йилги ўрнимизни яхшилашни мақсад қилганмиз"  0 21:58Камолиддин Тожиев: "Биринчи таймни тўлиқ жамоамиз устунлигида ўтказдик"  4 21:52"Бавария" етакчиларсиз ҳам топлар қаршилигини сезмаяпти, "Барса" "класико"дан кейин ўзига келиб улгурди, "Арсенал" рақобатчилардан қочишни уддалади  0 21:40Лондонда АПЛ футболчисига қурол билан таҳдид қилишди  0 21:01Ямал, Мбаппе, Дембеле... Йил рамзий терма жамоаси эълон қилинди  3 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди  225 20:25Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди  51

Қўмита дадил ва дангал бўлиши керак Новости

Қўмита дадил ва дангал бўлиши керак

"Қашқирлар макони" сериалини кўпчилик кўрган бўлса керак.

Қарийб 10 йил давом этган ушбу сериал ўз вақтида "бомба" бўлди. Жуда кўпчилик томоша қилди, рейтингларда биринчи ўриндан тушмади. Бундан таъсирланган сериал ижодкорлари "Қашқирлар макони. Тузоқ"ни ҳам тасвирга олишди. 

Хуллас, шу сериалда томошабинларни чуқур ўйга толдирадиган, сиз доим кимлигини билишга қизиқадиган "Кенгаш", "Қариялар ҳайъати", "Масон" каби сирли ташкилотлар бор. Барибир якунда уларнинг кимлигини билиб оласиз, охир-оқибат юзларини кўрсатишади. Лекин ҳозир гап бу ҳақда эмас. 

Гап шундаки, бизнинг ўзбек футболида ҳам "яширин қўмита"лар бор, биз уларни Тартиб-интизом қўмитаси, Этика қўмитаси деймиз. Балки бу иккаласи биттадир, балки алоҳидадир. Ҳаммамиз ЎФАни ким бошқариши-ю, ПФЛда ким директорлиги, клубларда ким бош мураббий, ҳатто раҳбарлари кимлигигача биламиз. 

Лекин нимагадир шу Тартиб-интизом, Этика қўмиталарида кимлар ишлашини, раҳбари кимлиги, қачон йиғилиши, қайси пайт масалаларни кўриб чиқишини билмаймиз. Ростдан сирли қўмита. Клублар, мураббийлар, футболчиларни жазолаб, қарорларини оммага эълон қилмайдиган қўмита. 

Майли, гап қўмитанинг раҳбари кимлиги-ю, қўмита таркибида кимлар борлигида эмас. Бунинг аслида унчалик қизиқ томони ҳам йўқ. Сирли бўлса бўла қолсин. Лекин ҳамма гап қўмита қарорларининг ошкор қилинмаётганида. 

Масалан, 26 октябрь куни "Хюистра, Секейра, Йўлдошева ва Бердиев ишлари қўмиталарга оширилди" деган расмий хабар чиқди. Питер Хюистра Жиззахдаги майдонни ёмонлади, Микаэль Секейра футболимиздаги тизимни танқид қилди, "Навбаҳор-W" қизлар жамоаси бош мураббийи Карима Йўлдошева ўйин тугамасдан футболчи қизларни майдондан олиб чиқиб кетган, Рўзиқул Бердиев эса Андижондаги ўйинда майдон ичигача кириб бориб, ҳакамга қаттиқ гапларни айтган. 

Бундан ташқари Жасур Ҳасанов голландиялик мураббий шахсиятига тегадиган гапни гапирган, Умар Эшмуродов Баҳодир Насимовни йиқитган, ўйиндан кейин Улуғбек Бақоев ҳам "можаро"га аралашган. Хўп, буларни биламиз. Лекин қарор натижаси нима бўлди? Ахир оммага шу қизиқ эмасми?

ПФЛ сайти ҳозиргидек тезкор ишламаса ҳам, аввалги йиллари Тартиб-интизом қарорлари чиқиб турарди. Кимнинг қанча муддатга четлатилгани, қанча жаримага тортилгани, хуллас шу нарсалар расман бериб бориларди. Ҳатто ОФК ҳам ўз сайтида ОЧЛ ва бошқа мусобақаларга доир қўмита қарорларини ёритиб боради. ОФК ким нечта ўйинга четлатилгани, қанча миқдорда жарима солингани ва нима учун шундай қарорга келингани - ҳаммасини очиқ айтади.

Бизда эса "фалончининг иши" қўмитага оширилди дейиляпти-ю, ундан кейин нима бўлгани, қандай қарор чиққани ва қанақа жазо берилгани (ёки  берилмагани) ҳақида лом-мим дейилмаяпти. Хўш, буни билишга мухлисларнинг ҳаққи йўқми?

Қачонгача бу каби хабарлар "Эшитдик-да" тарзида берилади? "Бизга маълум бўлишича", "Тасдиқланмаган маълумотларга кўра" - бундай гапларнинг даври ўтмадими? Қўмита қарор чиқарганидан кейин берсин ЎФА ёки ПФЛ матбуот хизматига, халқ билсин кимга қанақа жазо берилганини, мана ОФК қўрқмай чиқаряпти-ку. Ёки бизда ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолаверадими?

Яқин-яқингача биз ҳамма гапдан хабардор эдик, нега ҳозир "яширин" бўлиб қолди?

P.S. Қўмита ўз қарорларини ошкор қилсинки, токи бу бошқалар учун дарс бўлсин.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика