RU

Последние новости

14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  0 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  1 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  5 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9

Қобиқлардан чиқиб кетиш керак. Энди ҳаммаси бошқача бўлади Новости

Қобиқлардан чиқиб кетиш керак. Энди ҳаммаси бошқача бўлади

Теги :  Суперлига
Pepsi Суперлигада ойнинг энг яхшилари мунтазам аниқлаб келинмоқда. Хурсанд қилаётгани томони — унинг атрофидаги баҳс ва мунозаралардир.

“Навбаҳор” ва “Пахтакор” бош мураббийларининг ўзига 1-ўринни бериши кўпчиликка эриш туюлгани тушунарли. Бироқ мен бундан хурсанд бўлдим. Агар мутахассисларимизда ўзига бўлган ишонч ва қатъият ошаётган бўлса, биз бундан фақат хурсанд бўлишимиз керак.

Тўғри, кўпчилик бу каби ишларга кўникмаган. Ўзига-ўзи овоз беришни йўқ қилиш керак, деяётганлар ҳам бор. Мана шундай инсонларга самимий саволим бор: нега энди қандайдир стереотиплардан ёриб чиқиб кета олмаймиз? Моуриньо ўзини энг яхши билса, Гвардиола ўзига ишонса роҳат оламиз-у, ўзимизнинг мутахассисларга бунинг учун йўл бермаймизми?

Қўйиб берайлик, майда 4 та ўйиндан 4 тасини ютяптими мутахассис, демак, ўзини кучли ҳисоблайди. Кимдадир ҳарактер умуман бошқа, кучли эканини билиб турса ҳам, камтарлик қилади ва ўзини белгиламайди. Биз эса мураббийлар, футболчиларнинг ҳарактерларини ҳам билиб борамиз, улар ўртасидаги муносабатлар, қарашлар, принципларга тушунгандек кўринамиз.

АПЛ фақат футболи билан эмас, Моуриньо ва Венгер, Конте ёки Моуриньо, Гвардиола, Почеттино, умуман мутахассислар ўртасидаги айтишувлар, рақобатлар билан ҳам қизиқдир. Шунинг учун қобиқдан чиқиб кетишимиз керак. Овоз беришда чекловлар йўқ. Ҳар ким ўзи истаган 3 та вариантни белгиласин ва юбораверсин. Шуниси яхши.

Мухлислар овозига келсак, қайси клубларнинг мухлислари фаол бўлса, уларда имконият кўпроқ бўлиши нормал ҳолат. Ишласин “Пахтакор” фан клуби, “Бунёдкор” фан клуби ва ҳоказо. Яъни, ўзининг футболчисини, мураббийини овоз беришда ёлғизлатиб қўймасин.

Ва албатта бир жиҳатни унутмайлик, ҳамма нарсани фақат мухлислар ҳал қилаётгани йўқ. Айтайлик, мухлислар Илҳом Мўминжоновга овоз берди, мураббий ҳам ўз номзодини кўрсатди (бу манманлик эмас, ўзига ишонч). Бироқ сўровномада Мўминжонов барибир ғолиб чиқа олмади. Чунки мутахассислар, футболчилар миллионлар ўйинига умуман бошқача кўз билан қарайди.

ПФЛни олдинда кўп ўзгаришлар, янгиликлар кутиб турибди. Футболчилар шартномаси, легионерлар масаласи ва бошқа турли йўналишларда катта ўзгаришлар арафасидамиз. Бундай кескин ўзгаришларга ўрганмаган, ҳазм қилолмаётган, ҳарҳаша қилаётган, қўшилмаётган клублар вакиллари, мураббийлар, ҳатто ҳамкасбларимиз ҳам учраб турибди. Бироқ совуққонлик билан янгиликлар қилишга ҳаракат қиламизки, чемпионатда ижобий ўзгаришлар бўлсин. Зеро айрим кишилар 10—15 йилда ҳеч нарса қила олмагани етмаганидек, энди ўша эски принципларидан воз кеча олмаяпти.

Бизнинг йўлимиз энг тўғриси демоқчи эмасман. Бироқ футболда нимадир ўзгартириш кераклигини ҳаммамиз биламиз. Ва ўша нарсалар ўзгаряпти. Бу келажак учун қандай хизмат қилишини албатта вақт кўрсатади (насиб бўлса).

Автор :
Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика