“Қизилқум” янги мавсумга тайёргарликни бошлади
13 янв 2021 22:15
Новости
“Қизилқум” янги мавсумга тайёргарликни бошлади
Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги “Қизилқум” жамоаси янги мавсум учун тайёргарликни бошлади.
Жамоа аъзолари бугундан Навоийда йиғилишди. Футболчилар “Ёшлар” спорт мажмуасига тегишли майдонда тикланиш машқларини ўтказишди.
Эслатиб ўтиш керак, ўтган мавсум "Қизилқум"да ўйнаган Воҳид Шодиев ва Иброҳим Томива клубни тарк этган. Аммо жамоа ўзаги сақланиб қолинган. Асосий футболчилар Игнатий Нестеров, Ойбек Қиличев, Владислав Косминин ва Эркин Байдуллаев машғулотларда қатнашишмоқда. Қолаверса ёшлар жамоасидан ҳам бир нечта номларни асосий таркибда кўриш ҳам мумкин.
Яқинда ёшлар терма жамоаси машғулотларида бўлган Илҳом Кенжаев шулар жумласидан. Тайёргарлик мобайнида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказилиши режалаштирилган.


Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии