RU

Последние новости

03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  0 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  6 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  22 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2

"Қизилқум": Ўйин амалиёти натижадан муҳим Новости

"Қизилқум": Ўйин амалиёти натижадан муҳим

Айни кунларда Анталияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган "Қизилқум" футболчилари илк назорат учрашувида майдонга чиқди.
Унда Россия премьер лигаси вакили "Ростов" жамоаси кончилар рақиби бўлди.

Аввало рақиб ҳақида икки оғиз фикр билдирсак, ростовликлар Россия миллий чемпионати биринчи давра учрашувларидан сўнг, ўн олти жамоа ўртасида ҳозирча 11 очко билан охирги поғонани эгаллаб турибди. Аммо бу жамоанинг кучсизлигидан далолат бермайди. Яқинда клуб раҳбарияти россиялик таниқли мутахассис Қурбон Бердиевга бош мураббийликни ишониб топширди. Янги бош мураббий эса давралар оралиғидаги танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида таркибга Кот-д'Ивуар, Габон, Жанубий Африка Республикаси, Корея, Молдова миллий терма жамоаларида тўп сурадиган легионер футболчиларни жалб этган. "Ростов" шу йил январь ойининг биринчи ярмида Туркияда йиғин ўтказган бўлса, сўнгра Бирлашган Араб Амирликларида машғулотлар давом эттирилди.

Клуб вакилининг билдиришича, 25 февралда Россия премьер лигасида трансфер ойнаси ёпилади. 17 февралда Анталияга ташриф буюрган ростовликлар учун бу иккинчи давра олдидан якуний йиғин саналади.

Бир сўз билан айтганда, "Қизилқум" жамоаси учун мазкур ўйин муҳим аҳамият касб этарди. Унда қандай ҳисоб қайд этилишидан қатъий назар навоийликларга "Ростов"га қарши кечадиган баҳс ўзига хос синов ҳамда тажриба мактаби вазифасини ўтаб берарди.

Учрашув тафсилотлари хусусида тўхталадиган бўлсак, ҳар икки жамоа аъзолари ҳам очиқ футбол намойиш этди. Аҳамиятли томони, "Қизилқум" жамоаси жиддий рақибга қарши майдонда чўчимасдан, юқори иштиёқ билан тўп сурди. Кончилар мураббийлар штаби ушбу ўйин орқали футболчиларнинг имкониятлари ва таркибдаги камчилик ва нуқсонларни кўздан кечириб олди.

— Албатта, йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин жамоа аъзолари ва мухлислари кайфиятини тушуниш мумкин, — дейди "Қизилқум" жамоаси бош мураббийи Юрий Лукин. — Аммо ўртоқлик ўйинида биз учун қайд этиладиган натижадан кўра, кўпроқ ўйин амалиёти муҳим. Биринчи учрашув орқали жамоавий ўйинни шакллантириш учун ҳали қиладиган ишларимиз кўп эканлигини билиб олдик. Қувонарлиси, йигитлар табиий майдонда ва ажойиб муҳитда бугун ўйин намойиш этдилар. Дастлабки дақиқалардан бошлаб жамоамизнинг уюшқоқлик билан ўйинни бошлаганлигидан хурсанд бўлдим. Бугун камида дуранг натижа ҳам қайд этишимиз мумкин эди. Икки марта дарвоза тўсини ростовликларни голдан қутқариб қолган бўлса, бир вазиятда Феруз Бобоқулов деярли юз фоизлик голга тортадиган вазиятни кўкка совурди. Бундан ташқари марказий ҳимояда йўл қўйилган қўпол хатолар жамоамизга панд бериб қўйди. Анталияда йиғинни эндигина бошладик. Бу эса илк учрашувимиз эди. Хато-камчиликлар устида пухтароқ ишлаб, кейинги учрашувларда мухлисларни қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

ҲАКАМЛАР ҲУЖЖАТИДАН КЎЧИРМА:

2015 йил 20 февраль
Анталия, Белек. "Regnum" стадиони
Назорат учрашуви.
"Ростов" (Россия) — "Қизилқум" (Навоий, Ўзбекистон) — 4:0 (1:0).
Ҳакамлар:
Артём Гутовский, Александр Радюш, Виталий Гомолко, Юрий Пашковский (барчаси — Литва).
Голлар: Думбия, 15 (1:0), Григорьев, 54 (2:0) Бухаров, 59 (3:0), 62 (4:0).
"РОСТОВ": 35. Сослан Жанаев, 2. Тимофей Калачев, 4. Дмитрий Торбинский, 8. Муса Думбия, 9. Каку Гуелор Конга, 10. Бен Су Ю, 15. Максим Бордачев, 23. Александр Трошичкин, 25. Иван Новосельцев, 77. Баштуш, 84. Александр Гацкан (с).
Захирадан майдонга тушганлар: 12. Никита Чагров, 6. Алексей Ребко, 5. Виталий Дьяков, 7. Максим Григорьев, 11. Александр Бухаров, 14. Дмитрий Полоз, 18. Михаил Платика, 33. Андрей Богданов, 55. Сиянда Ксулу.

"ҚИЗИЛҚУМ": 1. Эркин Жабборов, 24. Асқар Муҳиддинов (с), 14. Файзулла Қамбаров, 21. Миржалол Қурбонов, 8. Акмал Рустамов, 15. Андрей Деркач, 29. Фарруҳ Ҳайдаров, 4. Алишер Саноев, 9. Баҳриддин Ваҳобов, 7. Жамшид Шоҳназаров, 25. Азизбек Усмонов.
Захирадан майдонга тушганлар: 17. Сарваржон Холматов, 44. Алишер Азизов, 20. Ғайрат Жумаев, 18. Феруз Бобоқулов, 50. Бобиржон Искандаров.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини 22 февраль куни ўтказади. Унда кончилар Украина премьер лигаси вакили Львовнинг "Карпати" жамоаси ёшлари билан куч синашади. Ўйин Сидедаги "Emerhon palas" спорт мажмуасида Туркия вақти билан соат 15.30 да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика