RU

Последние новости

23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди.  0 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  0 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  10 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  0 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  11 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  4 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  5 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  17 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  16 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   11 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  6 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  2

"Қизилқум": Навоийда аккредитация давом этади Новости

"Қизилқум": Навоийда аккредитация давом этади

Теги :  Қизилқум
Футбол — миллионлар ўйини. Унинг тарғибот ва ташвиқотида оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўрни жуда катта.

Навбатдаги миллий чемпионат баҳслари бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда. Янги мавсумда ҳам “Қизилқум” ПФК  Навоий шаҳрида жамоамиз иштирокида бўладиган Ўзбекистон кубоги ва мамлакат чемпионати учрашувларида журналистлар учун қулайлик яратишни режалаштирган.

Жумладан, оммавий ахборот воситалари ва матбуот ходимларининг ўйинларни махсус сектордан бепул томоша қилишлари, учрашувлар якунида уюштириладиган матбуот анжуманларида иштирок этишлари, шунингдек, ТВ операторлари ҳамда фотомухбирларнинг стадионда фаолият юритиши имконини берувчи махсус рухсатнома (бейжик)лар тақдим этилади.

Бунинг учун ОАВ ва матбуот ходимлари ўзлари ишлаётган корхонадан “Қизилқум” ПФК бош менежери Ҳамиджон Ғуломович Актамов номига хат, икки дона 3Х4 ҳажмдаги сурат ҳамда паспорт нусхасини тақдим этишлари талаб қилинади.

Ҳужжатлар қабул қилиш шу йилнинг 2 мартига қадар давом этади.

Мурожаат учун телефонлар: (0436) 2231503, +998998339634.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” футболчилари илк турни 5 март куни ўз майдонида “Машъал” (Муборак) жамоасига қарши ўтказади. Учрашув соат 17.00 да бошланади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика