RU

Последние новости

08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  0 08:08Бугун финал!  3 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  4 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  6 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  23 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1 21:00Файзуллаевнинг кайфияти чоғ, Ғаниевдан ўткир нигоҳлар. Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйиндан олдинги расмий машғулотидан галерея  12 20:40"Пахтакор" ўз уйига қайтган норасмий ўйинда "Олимпик"дан устун келди  5 20:09Азизбек Турғунбоев: "Эрондан алам оладиган вақт келди"  8 19:56Неъматов, Насруллаев, Норчаев ва Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  18 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  27

“Қизилқум” мухлислари диққатига! Новости

“Қизилқум” мухлислари диққатига!

Теги :  Қизилқум
Яна саноқли кунлардан сўнг, Ўзбекистон XXVмиллий чемпионати олий лига жамоалари учрашувлари бошланади. Бу дамларни кўпсонли мухлисларимиз сабрсизлик ва интизорлик билан кутишмоқда.

Жумладан, Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси дастлабки турни ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” футболчиларига қарши ўтказади. Бу ўйин 5 март куни шаҳримизнинг “Умид” қўрғонида қад ростлаган “Ёшлар” спорт мажмуаси стадионида ўтказилади.

Янги мавсумда “Қизилқум” мухлислар клуби ўз суюклиларини ҳар бир учрашув давомида янада уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлашни режалаштиришмоқда. Бу борада мухлислар клуби фаоллари бир қатор лойиҳаларни тайёрлашга киришганлар.

Шу муносабат билан “Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби 28 февраль куни илк расмий йиғилишини ўтказади. Клуб етакчиси, Шаҳриддин Ишназаровнинг билдиришича, унда янги мавсум режа ва таклифлари бўйича фикр алмашилинади. Мухлислар клубига аъзо бўлиш тартиб-қоидалари тушунтирилади.

Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби йиғилиши Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Тадбир 28 февраль куни соат 10.00 да бошланади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика