RU

Последние новости

23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  4 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  6 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  8 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19

“Қизилқум” мухлислар клуби ишқибозларни Қизилтепага таклиф этади Новости

“Қизилқум” мухлислар клуби ишқибозларни Қизилтепага таклиф этади

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси янги мавсум олдидан охирги синов-назорат учрашувини ўтказади.
Олий лига вакили “Бухоро” футболчилари билан кечадиган мазкур ўртоқлик ўйини ҳар икки жамоа келишуви билан Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги “Дўстлик” стадионида 8 март куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 11.00 да бошланади.

Хабарингиз бор, ўтган мавсумда ўз майдонидаги ўйинларда энг кўп томошабин тўплаш борасида “Қизилқум” жамоаси пешқадамлик қилди. Навоий шаҳрида ўтказилган ўн уч учрашувни бевосита стадионнинг ўзидан 158324 нафар мухлис кузатиб борди. Бу ўтган мавсумда олий лига жамоалари ўртасидаги энг юқори кўрсаткич сифатида эътироф қилинди.

Жамоа мухлислар клубининг билдиришича, бу анъана бу йил ҳам давом этади. “Қизилқум” жамоаси раҳбарияти ва Мухлислар клуби ташаббуси билан 8 март куни Қизилтепада ўтадиган ўйинда кончиларни қўллаб-қувватлаш истагида бўлган ишқибозлар учун Навоий шаҳридан махсус автобуслар ташкил этилади. Автобус 8 март куни соат 9.00 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони ёнидан Қизилтепа томон йўлга чиқади.

Мурожаат учун телефон — +998913333773.

 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика