RU

Последние новости

19:54CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистоннинг Қирғиз Республикасига қарши ўйин учун таркиби маълум  0 19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  12 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  4 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  12 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10

"Қизилқум": Мағлубият сабоқ бўлиши шарт Новости

"Қизилқум": Мағлубият сабоқ бўлиши шарт

Олий лига ўн олтинчи туридан жой олган Сўғдиёна - Қизилқум жамоалари баҳсида мезбонлар йирик - 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу мағлубият навоийлик мухлисларни жуда ранжитди. Бугун, аниқроғи, 3 август эрталаб Навоийда "Қизилқум" ПФК Таъсисчилар кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "Қизилқум" жамоаси бош менежери ҳам иштирок этди.

Йиғилишда навоийликларнинг мазкур кутилмаган йирик ҳисобдаги мағлубияти хусусида сўз борди. "Кончилар"нинг миллий чемпионатда муносиб иштирок этиши учун Навоий вилояти футбол федерацияси, вилоят ҳокимлиги ва хомийлар томонидан зарур барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигига қарамай, жамоанинг иккинчи давра учрашувларини муваффақиятсиз бошлаганлиги жиддий танқид қилинди.

Йиғилиш қарорига кўра, клуб бош менежери огоҳлантирилди. Жиззахда қайд этилган йирик мағлубиятдан тегишли хулосалар ва сабоқ чиқарилиши зарурлиги алоҳида таъкидланди. Учрашувда ўз ишига совуққонлик билан ёндошганлиги туфайли мураббийлар штаби ҳамда салбий натижани қайд қилганлиги боис жамоа аъзолари моддий жаримага тортилди. Бу жарима миқдори бир ойлик иш ҳақи миқдорида этиб белгиланди. Агар яна шу каби салбий натижалар такрорланадиган бўлса, бундан-да жиддий чоралар кўрилиши таъкидлаб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" - "Сўғдиёна" жамоаларининг дастлабки давранинг биринчи турида Навоийда кечган баҳсида кончилар йирик - 4:1 ҳисобида зафар қучишганди.

Навбатдаги турда "Қизилқум" футболчилари Тошкентда "Бунёдкор" жамоаси меҳмони бўлади. Учрашув 7август куни соат 19.00 да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика