RU

Последние новости

07:21Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди  0 02:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" "Бавария"ни мағлубиятга учратди  9 01:30Уильямс "Атлетик" раҳбариятга "Барселона"га ўтмоқчи эканини айтди  0 01:15"Барселона" Фати билан шартномани узайтириб, уни ижарага беради  1 00:50"Арсенал", "Челси" ва "Бавария" Барколяни сотиб олиш учун кураш олиб бормоқда  1 00:30Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"  2 00:17Неъматилло Қуттибоев: "Бугун ғалаба қозонмасак, "Локомотив" билан орадаги фарқ ортиб кетарди"  0 00:02Асрор Алиқулов: "Кубокка даъвогар жамоани мусобақадан чиқариб юбордик. "Нефтчи"нинг услубига тайёр эдик"  6 23:50Ўзбекистон аёллар терма жамоаси назорат ўйинида Фаластинни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 23:11Зико: "Европа футболига ҳаддан ташқари юқори баҳо бериб юборилган"  10 23:10Виталий Левченко: "Битта учрашувга қараб фикр чиқариш нотўғри. Ҳеч нимани беркитмаяпмиз, исталган саволингизга жавоб бераман"  15 22:50Санчога Туркиядан харидор чиқди. Футболчига катта маош таклиф қилинмоқда  0 22:23Мбаппе касаллик туфайли 4-5 кг вазн йўқотди  2 21:50"Ньюкасл" Эланга учун 45 миллион фунт таклиф қилди, аммо  0 21:30Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"га мағлуб бўлиб, мусобақа билан хайрлашди. "Сўғдиёна" "Қизилқум"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  81

"Қизилқум": Георгий Микаберидзега жавоб берилди Новости

"Қизилқум": Георгий Микаберидзега жавоб берилди

Шу кунларда пойтахтимизда иккинчи даврага ҳозирлик кўраётган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси навбатдаги синов учрашувини ўтказди.
Кончиларнинг бу галги рақиби Тошкентнинг “Бунёдкор” ёшлари бўлди.

Учрашувда навоийликлар бош мураббийи Юрий Лукин қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:

Артём Макосин, Миржалол Қурбонов, Асқаржон Муҳиддинов, Георгий Квесиешвили, Акмал Рустамов, Алишер Саноев, Азизбек Усмонов, Элдор Бойматов, Самандар Шодмонов, Руслан Вагапов, Наврўзбек Алимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Файзулла Қамбаров, Ғайрат Жумаев, Акмал Холиқов, Бобиржон Искандаров, Сарваржон Холматов, Алишер Холиқов, Нодирбек Шаҳобиддинов, Баҳодир Қосимов.
 
Ўйинда кончилар катта ташаббусга эга бўлдилар. Бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Дастлабки бўлимда Асқаржон Муҳиддинов ҳисобни очган бўлса, танаффусдан сўнг Алишер Холиқов ғалабани мустаҳкамлади — 2:0.

Дарвозабон Эркин Жабборов, ярим ҳимоячилар Жамшид Шоҳназаров, Шерали Жўраевлар шу куни индивидуал машғулотлар ўтказдилар.
 
Пойтахтдаги йиғинга келиб қўшилган грузиялик ярим ҳимоячи Георгий Микаберидзе (“Олимпи” Рустави)нинг ўйини мураббийларга маъқул келмаганлиги туфайли унга жавоб бериб юборилди.
 
Ҳужумчи Владимир Шишелов яна бир неча кундан сўнг, юртимизга қайтиб келади. Шунингдек, “Қизилқум” машғулотларига бугун-эрта маҳаллий ва хориж клубларидан яна бир неча футболчининг келиб қўшилиши кутилмоқда.
 
Режага кўра, навоийликлар 18 июль куни навбатдаги синов-назорат учрашувини ўтказади. Унда “Қизилқум” футболчилари “Бухоро” жамоаси билан куч синашади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика