RU

Последние новости

22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  2 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  2 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  23 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  48 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   10 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11

"Қизилқум": Анталияда машғулотлар давом этмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

"Қизилқум": Анталияда машғулотлар давом этмоқда ФОТОГАЛЕРЕЯ

21 февралда машғулотлар Сиденинг "Emirhon palas" меҳмонхонаси спорт мажмуасида икки маҳал машғулотлар уюштирилди.
Куннинг биринчи ярмида "Ростов" жамоасига қарши ўйнаган футболчилар енгил чигалёзди машғулотлари билан кифояланишган бўлса, қолганлар белгиланган тартибда навбатдаги ўйинга ҳозирлик кўрдилар.

Кечки машғулотларда барча бирдек тер тўкди. Бош мураббий етакчи футболчиларга алоҳида юкламалар берди. Икки соатга яқин давом этган машғулотларда ҳамма футболчилар астойдил ишладилар.

Кечқурун эса Orange palas меҳмонхонасида жамоа аъзолари назарий машғулотларда қатнашди. Жумладан, унда "Ростов"га қарши кечган ўйин таҳлил этилиб, йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф қилиш бўйича мураббийлар ўз кўрсатмаларини беришди.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси Туркия йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини 22 февралда ўтказади. Унда кончилар Украина премьер лигаси вакили Львовнинг "Карпати" ёшлари билан куч синашади. Ўйин Сидедаги "Emirhon palas"  спорт мажмуида Тошкент вақти билан соат 18.30 да бошланади.

"Қизилқум" футбол клуби Матбуот хизмати мазкур ўйинни онлайн трансляция қилишга ҳаракат қилади.

Ўртоқлик учрашуви. "Ростов" (Россия) — "Қизилқум" (Ўзбекистон) ФОТОГАЛЕРЕЯ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика