RU

Последние новости

14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  5 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  42 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0

Қирғизистон билан ўйин, Марокаш йиғини, таркибдаги муаммолар - Нодир Элибоев иштирокидаги матбуот анжумани Новости

Қирғизистон билан ўйин, Марокаш йиғини, таркибдаги муаммолар - Нодир Элибоев иштирокидаги матбуот анжумани

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ўртоқлик учрашувида Қирғизистонга қарши тўп тепди.

Муросасиз ва курашларга бой ўтган ўйинда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсдан сўнг миллий жамоамиз мураббийи Нодир Элибоев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Тўғриси кўнглимиз тўлмади. Йигитлар ўзларининг эллик фоиз кучини ҳам кўрсата олмади. Бу нима билан боғлиқлигини кўриб чиқамиз. Тожикистон билан кечадиган ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам хатоларимиз кўп бўлди. Футзал ҳам футболда ҳам бўлгани каби хатосиз ўтмайди. Ўз устимизда кўпроқ ишлаймиз.

Марокаш йиғини ҳақида фикр билдирадиган бўлсам рақиб илиқ таассурот қолдирди. Инфратузилмаси, ташкилотчилик борасида ҳам яхши. Терма жамоаси ҳам юқори даражада эканлигини кўрдик. Футзалчилари индивидуал жиҳатдан маҳоратли дея оламан. Чунки аксарият ўйинчилари Франция, Испания каби Европа мамлакатларида тўп тепади. Бу ўйинларда мағлуб бўлган бўлсакда ўзимизга фойдали жиҳатларни олдик. Марокаш тўп даражадаги жамоа, Африка чемпиони, охирги ўйинда Мисрни 5:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Нафақат қитъада балки жаҳонда ҳам ўз ўрнига эгадир.

Таркиб борасида изланмоқдамиз. Ҳар бир йиғинда 20 нафар ўйинчиларни йиғиб танлаб оляпмиз. Асосий дарвозабонимиз ҳам йўқ эди бугун. Ўртоқлик ўйинларида ёш футболчиларга имкон бериб уларни текшириб кўряпмиз. Ҳар хил вазият бўлиб қолиши мумкин. Бир ўйинчини ўрнини бошқа ўйинчи тўлдирадиган таркиб шакллантирмоқчимиз",- дейди Нодир Элибоев.


Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика