RU

Последние новости

03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  8 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  114 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  19 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  2 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  5 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  6 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  6 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  6 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  6

Қирғиз Республикаси етакчиси "Барселона" президенти билан учрашди Новости

Қирғиз Республикаси етакчиси "Барселона" президенти билан учрашди

Бугун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Испаниянинг “Барселона” футбол клуби президенти Жоан Лапорта билан учрашди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Президент Жапаров фахрий меҳмонни илиқ кутиб олди ҳамда бир асрлик тарихга эга клубнинг Қирғиз Республикасига ташрифи барча қирғизистонликлар учун улкан ғурур эканлигини таъкидлади.

Шу билан бирга, Садир Жапаров Жоан Лапорта бошқарувида каталонияликлар шарафини Роналдиньо, Месси, Пуйол, Хави, Иньеста, Неймар каби таниқли футболчилар ҳимоя қилганини ва клубнинг изчил ривожланишига қўшган ҳиссасини таъкидлади. Улар ўзларининг ажойиб қобилиятлари билан бир неча бор Испания чемпиони ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланишган.

“Клуб футбол, футзал, гандбол, баскетбол, волейбол, регби ва енгил атлетика бўйича жамоаларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди. Бу ёндашув “Барселона”ни чинакам машҳур клубга айлантирган. Сизнинг саъй-ҳаракатларингиз, кучли иродангиз ва тинимсиз меҳнатингиз туфайли бу мақом сақланиб қолмоқда. Сизнинг раҳбарлигингизда футбол клуби Қатарда ўтказилган сўнгги жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди, унда “Барселона”нинг 17 нафар футболчиси ўз терма жамоалари шарафини ҳимоя қилди”, — деди Садир Жапаров.

Давлат раҳбари Қирғиз Республикасида илк бор “Барселона” академиясининг очилиши миллий терма жамоанинг профессионал даражада юксалиши учун имкониятлар яратиши, шунингдек, туризм, спорт, инвестициялар ва бошқа соҳаларни ривожлантиришга ижобий мультипликатив таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Каталония жамоаси президенти “Барселона” ўз принциплари, қадриятлари ва ўйин услубини турли спорт турларида тарғиб қилишини таъкидлади ҳамда Садир Жапаровга Марказий Осиёда спорт ташкилоти тажрибасини оммалаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди.

Жоан Лапорта Қирғиз Республикасида очилаётган янги “Барселона” футбол академияси клубнинг бой тарихига асосланган ҳолда спортчиларнинг шахсий ўсишига ҳисса қўшишига, уларнинг салоҳиятини максимал даражада оширишга, шунингдек, мухлисларнинг спортга бўлган муносабатини ижобий томонга ўзгартиришига ишонч билдирди.

Учрашув сўнгида Садир Жапаров Қирғиз Республикасида “Барселона” футбол академиясининг очилишида кўрсатган ёрдами ва шу муносабат билан ўтказилган тадбирларда шахсан иштирок этгани учун Жоан Лапортага яна бир бор миннатдорчилик билдирди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика