Қайси жамоа чемпион бўлиши, қизил карточкалар, белгиланмаган пенальти - Миржалол Қосимовнинг "Насаф"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари
17 авг 2022 22:52
Новости
Қайси жамоа чемпион бўлиши, қизил карточкалар, белгиланмаган пенальти - Миржалол Қосимовнинг "Насаф"га қарши ўйиндан кейинги фикрлари
- Бу икки жамоа учун ҳам муҳим ўйин эди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушганди. Дуранг ўйнашди. Иккала бўлим ҳам мухлислрбоп жанговар футбол бўлди. "Насаф" ҳам биз ҳам ютиб кетишимиз мумкин бўлганди. Бундай ўйинлар билан футбол ютади.
- АГМК очко олдими ёки йўқотди?
- Боя айтганимдек, иккала жамоа ҳам ютиши мумкин бўлганди. Бу футбол. Буни ортга қайтариб бўлмайди.
- Футболчиларингиз олдига қўйилган вазифани қанчалик даражада бажара олди?
- Ҳали буни ҳисоблаб чиқмадик. Бу устида ишлайдиган тахлилчилар бор, ким қанча югурди, ким қанча тўп йўқотди. Ҳисоблашади. Бундай ўйинларда футболчилар 100 фоиз югуриши керак бўлади.
- АГМК мавсум бошида чемпионлик ҳақида ўйлаётганди. Бироқ жамоа сўнгги ўйинларнинг бир нечтасида мағлуб бўлди.
- Футбол қизиқ нарса. Гапирсам баҳона дейсизлар. Шунинг учун индамай қўя қолай. "Олимпик" билан қизил карточкалар панд берди. Биринчи турда қизил, "Олимпик" билан қизил, кейин яна "Металлург" билан қизил карточка. Биринчи бўлимдаёқ 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. Шу сабабдан бу баҳона бўлиб қолиши керак эмас. Бу футболнинг бир қисми. Ундан ташқари, қисқа-қисқа таътиллардан кейин ўйин ҳам чиқмай қолди. "Олимпик" билан ўйин, кейин "Насаф"га қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ютиб туриб, гол ўтказиб юбордик. "Навбаҳор" билан ҳам ёмон ўйнамадик. Ўша баҳсларда ҳам ғалаба иштиёқида ўйнадик. Шу сабабли ҳужумга берилдик, бундай пайтда ҳимоя заифлашади. Нима ҳам дердик. Барчаси олдинда. Очколарни кузда санаймиз.
- Сиз тажрибали мураббийлардансиз. Ушбу мавсумда ким чемпион бўлади деб ўйлайсиз?
- Башорат беришни истамайман. Аммо чемпионат тугаганидан кейин ўзимнинг фикримни шахсан ўзингизга айтаман. Унгача ҳеч кимга айтмайман.
- Белгиланмаган пенальти ҳақида нима дейсиз?
- Пенальти йўқ эди. Буни 5 метрдан бош ҳакам ҳам кўргани учун хуштак чалмади.
Комментарии