RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  4 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  33 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  60 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

"Қайрат" бош мураббийи нима учун Жасур Жалолиддинов иккинчи тайм бошида алмаштирилганига изоҳ берди Новости

"Қайрат" бош мураббийи нима учун Жасур Жалолиддинов иккинчи тайм бошида алмаштирилганига изоҳ берди

Бугун Қозоғистон чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Қайрат" - "Тараз" баҳси бўлиб ўтди.

1:1 ҳисобида якун топган беллашувда ҳамюртимиз Жасур Жалолиддинов 45 дақиқа ҳаракат қилиб, иккинчи тайм бошида алмаштирилди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Қурбон Бердиев шундай деди:

- Кутганимдек оғир ўйин бўлди. Баъзи футболчиларимиз жароҳат олишди. Алиқулов ўз позициясида ўйнамади. Ёшлар эса умуман олганда ёмон ўйин кўрсатмади. Агар Баньяк сафимизда бўлганида биз бошқача схемада - яъни тўрт нафар ҳимоячи билан ҳаракат қилган бўлардик. 


- Жасур Жалолиддиновнинг ўйинини қандай баҳолайсиз ва нима учун алмаштирилди?

- Айтишим мумкинки, ундаги босим ва ҳаяжон сезилиб турди. Жасурда салоҳият жуда юқори, лекин бугун ўз имкониятларини 50 фоиз ҳам кўрсата олмади. Баъзан "йўқолиб" қолди, лекин янада кучли ўйин намойиш эта олишига ишонаман. 

Маълумот учун: Жасур Жалолиддинов аввалги икки турда қайдномага киритилган, бироқ майдонга тушмаганди. 3-турга келиб у Қозоғистон чемпионатидаги дебютини нишонлади. Куйинги баҳсларда моҳир ярим ҳимоячимиздан янада ёрқин ҳаракатлар кутиб қоламиз. 

P.S. "Қайрат" 3та турдан сўнг 7 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика