RU

Последние новости

16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  0 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  1 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  2 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0 15:04"Тоттенхэм" ҳимоячиси январгача сафдан чиқди  0 14:34"Барселона" ҳимоячиси Мартин: "Айнтрахт" Франкфуртга қарши ўйинда очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ"  1 14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  13 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  6 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  5 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5

Қатар ЖЧ-2022 иншоотларида муҳожир ишчиларининг шароитларини ёритган икки журналистни 32 соатга ҳибсга олди Новости

Қатар ЖЧ-2022 иншоотларида муҳожир ишчиларининг шароитларини ёритган икки журналистни 32 соатга ҳибсга олди

Норвегия радиоэшиттириш корпорациясининг (NRK) икки журналисти Қатарда мамлакатни тарк этаётиб ҳибсга олинди.

Халвор Экеланд (мухбир) ва Локман Горбани (фотосуратчи) 2022 йилги жаҳон чемпионати иншоотлари қурилишида иштирок этаётган муҳожир ишчиларининг меҳнат ва яшаш шароитларини ёритувчи материал тайёрлаш вазифасини олдилар.

Норвегиялик журналистлар ишчилар билан, шунингдек, маҳаллий режимни танқид қилувчилардан бири билан суҳбатлашди. Бундан ташқари, улар ЖЧ-2022 учун масъул ходимдан интервью олишди.

Журналистлар якшанбадан душанбага ўтар кечаси тахминан ярим тунда ҳибсга олинган ва сешанба куни эрталаб қўйиб юборилган. Ҳозирда 32 соат ҳибсда бўлган иккала ходим Норвегияга қайтишган.

Журналистлардан телефонлар, компьютерлар, фотоаппарат ва суратга олинган материаллар тортиб олинган.

Қатар расмийлари журналистлар хусусий ҳудудга ноқонуний рақишда кирганликлари ва рухсатсиз суратга туширишгани учун ҳибсга олинганини айтди.

NRK бош директори Тор Гьермунд Эриксен вазият ҳақида шундай деди: "Оммавий ахборот воситаларини дунёдаги энг йирик спорт тадбирларидан бирида эркин ва мустақил журналистика билан шуғулланишига тўсқинлик қилиб бўлмайди. Бу масалани ФИФА билан қандай ҳал қилиш тўғрисида ўйлаб кўрамиз".

Норвегиянинг "Verdens Gang" газетаси ФИФАдан вазият бўйича изоҳ сўраган, аммо ҳеч қандай жавоб ололмаган.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика