RU

Последние новости

13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  2 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  12 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  1 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1 07:30Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  5

Қатар Европага "ўтганидан" бери қандай ўйнаяпти? Новости

Қатар Европага "ўтганидан" бери қандай ўйнаяпти?

Маълумки, Қатар терма жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бери фақат Европа жамоалари билан ўйнаб келяпти.

Қатар саралашнинг "A" гуруҳидан жой эгаллаган ва ўз ўйинларини ўртоқлик сифатида, яъни конкурсдан ташқари ўтказмоқда. Шунда бу гуруҳда жаҳон чемпионатига бориш учун 5та жамоа курашяпти: Сербия, Португалия, Люксембург, Ирландия ва Озарбайжон. 

Маълумки, Қатар ёзда "Gold Cup" мусобақасида иштирок этди. Сентябрдан бошлаб эса фақат ўртоқлик учрашувларида қатнашяпти. Феликс Санчес шогирдлари ҳозирча 5та ўйин ўтказиб, 4 бор мағлуб бўлди ва бир марта дуранг ўйнади. 

1 сентябрь. Қатар - Сербия 0:4

4 сентябрь. Қатар - Португалия 1:3

7 сентябрь. Люксембург - Қатар 1:1

10 октябрь. Португалия - Қатар 3:0 

12 октябрь. Ирландия - Қатар 4:0 

Кўриб турганингиздек, дуранг аутсайдер Люксембург билан қўлга киритилган. Қолган ўйинларда эса фақат мағлубият кузатилди. Осиё Кубогининг амалдаги соҳиби Қатар охирги йилларда анча кучайганини биламиз. Лекин Европа барибир бошқа даража. Буни Қатарнинг Сербия ва Ирландияга 0:4 ҳисобларида ютқазгани ҳамда Португалиядан ҳар иккала ўйинда 3тадан гол ўтказиб юборгани айтиб турибди. 

ЖЧ-2022 мезбони шу ойнинг ичида яна 3та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бугун Қатар иккинчи бор Сербия билан ўйнайди.

11 ноябрь. Сербия - Қатар

15 ноябрь. Озарбайжон - Қатар

30 ноябрь. Қатар - Баҳрайн

Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика