RU

Последние новости

01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  2 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  35 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  11 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  78 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  20 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Қатар аномалияси Новости

Қатар аномалияси

Қишки спорт мусобақаларини ўтказиш бўйича халқаро федерация раҳбарияти, 2022 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасини куз-қиш мавсумида ўтказиш режасига қарши чиққан ҳолда, катта можарони бошлаш арафасида.
Икки йирик мусобақанинг бир вақтда ўтказилиши сабабли катта маблағ ёқотадиган Халқаро олимпия қўмитаси ҳам, бу можарони қўллаб қувватлашга тайёр. Шу сабабли Жаҳон футбол биринчилиги ва Қишки Олимпиада, мухлислар ва ҳомийлар учун бир-бирлари билан кўраш олиб боришади.

Жаҳон чемпионатини ёзги мавсумдан қишки мавсумга кўчирилиши, 2022 йилги Жаҳон чемпионати мусобақасини ўтказиш танловида ғолиб чиққан Қатарда ўтказилишини сақлаб қоладиган ягона омил саналиши мумкин. Қандай қилиб ФИФА раҳбарияти июнь ойида ҳарорат 50 даражадан ошиб кетадиган мамлакатга чемпионат ўтказиш учун ўз овозини бериши мумкин. Катардаги майдонларда иссиқлик даражасини пасайтириш ва ўйинга мослаштириш лойиҳаси ақлга сиғмайди ахир. Кўпчилик бу масалани кондиционерлар ва турли хилдаги совутиш мосламаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш ҳақида ўйлаган бўлиши мумкин. Бироқ бу утопияга ўхшаб туйилмаяптими.

Бошлаб қўйган ишидан сўнг, ФИФА фақатгина катта мамлакатлардан ўз чемпионатларини, Чемпионлар лигаси ва Либертадорес Кубогини тақвимнинг бошқа кунларига тўғрилашлирини ёки беш-олти ҳафта орқага суришга кўндирсагина ўз обрўйини сақлаб қолиш учун. Ҳозирда мусобақани ўтказишнинг икки хил варианти ноябрь ёки январь ойилари кўриб чиқилмоқда. Бу икки ойдан энг қулайи январь ойи ҳисобланади. Чунки бу ойда ички чемпионатларда ва Еврокубокларда танафус бўлади.

Лекин шу ўринда мусобақанинг январь ойида ўтказилиши, февраль ойида ўтказиладиган қишки Олимпиада ўйинларига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Бу спорт можаросини олдини олиш учун Қишки федерация ва ХОҚ (Халқаро Олимпия Қўмитаси) ФИФАга мусобақани бошқа ойга кўчиришни сўраб илтимос қилиши мумкин. Бироқ футбол федерацияси чемпионатни январь ойида ўтказишдан бошқа чораси йўқ. Мазкур масалани мантиқий жиҳатдан ўйлаб кўрсак, бу унчалик ёмон вариант эмас.

Яна бир вариант – қишки мусобақани футболчиларга бериб, қишки Олимпиада ўйинларини ёзда Жанубий қутбда ўтказса ҳам бўлаверади. Айни пайтда 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларини ўтказиш бўйича асосий даъвогарлар Мюнхен, Осло ва Олма-Ота саналишмайди. Шу сабабли мантиқий жиҳатдан бу мусобақага Янги Зеландии, Аргентина, Чили ва ҳаттоки ЖАРни ҳам таклиф этса бўлади.

Сочи, ундан ҳам аввалроқ эса япониянинг Нагано шаҳри, қишки Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун қишки совуқ ҳаво зарур эмаслигини мисол тариқасида кўрсатиб берди. Шу сабабли юқорида келтириб ўтилган мамлакатларнинг барчасида чанғида учиш бўйича етарлича қияликлар бор ва уларни бу мусобақа тайёрлашнинг имкони ҳам мавжуд. Эсингизда бўлса Чилининг Портило шаҳри ҳаттоки 1966 йилги тоғчанғиси бўйича жаҳон чемпионатини қабул қилган эди.

Ҳозирда Жанубий Африка 2024 йилги ёки 2028 йилги ёзги Олимпиада ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилаяпти. Бироқ барчага маълумки ҳар бир мавсумнинг Олимпиадасини ўз вақтида ўтказиш моливий жиҳатдан катта сарф-харажатни талаб қилмайди. Бироқ ҲОҚ ўзига қўлай қилиш ва спорт можаросини олдини олиш масадида, 2022 йил ёзги ва қишги ўйинларни Африка ўтказса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу билан эса спорт тарихида катта ўзгартириш киритар эди.

Вақт ўтиши билан Жанубий ва Шимолий қутблар ўз ўрнини ўзгартиради деган футурологик назариялар мавжуд. Спортда бундай глобал ўзгаришлар эса жуда камдан кам содир бўлади. Лекин бошқача назар билан қарайдиган бўлсак, бундай ўзгаришлар бошланиб бўлган. Бунга эса Сочидек жанубий ва иссиқ шаҳарлардан бири қишки Олимпиадани қабул қилиши мисол бўла олади.

Албатта, Россия Жанубий Африка қараганда қишки ўйинларни ўтказиш бўйича катта тажрибага эга. Бироқ дунёда барча масаланинг ечимини топса бўлади. Жанубий ўлкалардаги спортчилар қишки ўйинларда қатнашганларини оддий ҳолдек қабул қилишади ва ҳеч ҳам бошқа спортчилардан катта натижада ортда қолишмайди. Мана масалан, Марокаш тоғчанғиси спортчиси ҳаттоки ўсмирлар ўртасида ўтказилан қишки ўйинларда олтин медални қўлга киритишга эришган.

Иссиқ ўлкаларда қишки ўйинларни ўтказиш учун ушбу мамлакатларда керакли қишки спорт инфратузилмасини яратиш керак бўлади. Бу эса қўшимча 15-20 миллиард доллар дегани. Катарда Жаҳон чемпионатини ўтказиш эса бу мамлакатнинг катта ва ягона тарихий имконият бўлиши мумкин.

Муродов Миразиз таржимаси
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика