RU

Последние новости

14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  0 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  6 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  0 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  8 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  15 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  25 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  9 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15

Қатар амири "Ман Юнайтед"га яқинлашмоқда. 5 миллиардлик таклиф тайёр (мутолаа учун) Новости

Қатар амири "Ман Юнайтед"га яқинлашмоқда. 5 миллиардлик таклиф тайёр (мутолаа учун)

Тамим бин Хамад Ал Тани анчадан бери британ маданиятига сингган.


Глейзерлар оиласи ноябрь ойининг сўнггида МЮни сотишга тайёрликларини эълон қилишди. Клуб учун бош даъвогарлардан бири – Қатар амири ва МЮ мухлиси бўлган ПСЖ хўжайини Тамим бин Хамад Ал Тани.


Миш-мишларга кўра, Қатар жиддий киришган. Амир АПЛдаги илк клубни харид қилмоқчи ва сармоялар киритиш ҳақида ўйламоқда

Араб нашри бўлмиш Doha Arab Stadium бош муҳаррири Мажид Ал-Хелайфи қисқа, аммо информатив хабарни чоп этди.



Bloomberg хабарига кўра, қатарликлар "Ман Юнайтед"ни 5 млрд фунт эвазига харид қилишга тайёр. Мамлакатнинг собиқ бош вазири ва Қатар сармоявий бошқармасининг собиқ раҳбари Хамад Ал Танини ўз ичига олган консорциум таклифга сўнгги нуқтани қўймоқда.

Sky Sports эса Қатар амири пулларни сочмаслигини ёзмоқда. Глейзерлар оиласи ростдан ҳам МЮ учун камида 5 млрд фунт хоҳлашмоқда, аммо қатарликлар ортиқча тўламоқчи эмаслар. Инсайдерлардан бири Қатар "Глейзерларнинг куйига рақсга тушмаслигини" хабар қилди.

RMC Sport қўшимча қилмоқда: илк таклиф 4 млрд евродан ошади, уни жума куни кундузи юборишади.

Daily Mail тафсилотларга тўхталди. Агар қатарликларнинг аризаси ғалаба қозонса – амир эса бунга жуда жиддий киришган – улар ўзгариш киритишдан олдин клубнинг барча бўлинмаларини баҳолашади. Клуб ходимлари янги хўжайинларда таасурот қолдиришлари керак. Қаерга сармоя киритиш керак бўлса, бу амалга оширилади – майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам.

The Times муддатлар ҳақида ёзмоқда. "Манчестер Юнайтед" янги хўжайинларнинг Пасха (9 апрель)гача расмийлаштирилишига умид қилмоқда. Жараёнларга яқин манбалар қатарликларнинг таклифини енгиш қийин бўлиши, сабаби уларнинг ресурслари миқдори ва АПЛдаги биринчи клубни харид қилиш хоҳишини ёзишмоқда.


Қатар амири анчадан буён британ маданиятига сингган. ПСЖ МЮни харид қилишда ҳалақит бериш эҳтимоли кам



Le Parisien Қатар амири билан яқин таниш. Тамим бин Хамад Ал Тани Англияда 90-йилларнинг сўнггида таълим олган пайти британ маданиятига сингган. Унинг юрагида доим битта клуб бўлган − "Манчестер Юнайтед". МЮни харид қилиш бўйича ғоя шахсан ундан чиққан.

Глейзерлар клубни 2022 йилнинг кузида сотувга қўйишганида, Қатарнинг бутун раҳбарияти жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганди. Улар январда МЮни харид қилиш имкониятини ўрганишди ва эндиликда катта таклиф беришга тайёрлар.



ПСЖ катта эҳтимол билан МЮни харид қилишга ҳалақит бермайди. Daily Mail маълумотига кўра, УЕФА Чемпионлар лигасидаги эҳтимолий манфаатлар тўқнашувига қарамай, Хамад Ал Танига Премьер-лигага киришга рухсат беради.


***


МЮга бошқа даъвогарлар ҳам бор – Apple, Илон Маск, Жим Рэтклифф ("Челси"ни харид қилмоқчи бўлган) ва Саудия Арабистонидан сирли инвестор.

Sky Sport'нинг хабар беришича, "Юнайтед" жума куни аризаларни олади – у ерда пул миқдори ва молиявий кафолатлар ёзилган.

Битимни ҳали АПЛ ҳам маъқуллаши кераклигини эсдан чиқариш керакмас.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика