RU

Последние новости

08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  0 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  1 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  3 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  1 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  5 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  1 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Футболчи КЖЧдан сўнг битим борасида қарор қабул қилади  2 23:58Шквирин "Андижон"да  3 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  5 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  7 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  10 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  14 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  5

Қатар-2011 юлдузи Австралияда ҳам порлаши кутилмоқда Новости

Қатар-2011 юлдузи Австралияда ҳам порлаши кутилмоқда

Осиё Кубоги-2015 мусобақаси бошланиши арафасида бир қатор хорижий ОАВ Ўзбекистон миллий терма жамоаси, шунингдек ушбу терма жамоа сафида тўп сурадиган футболчилар ҳақида қизиқарли маъқолалар чоп этишди.
Ана шундай мақолалардан бири Австралиянинг www.sbs.com.au сайтида чоп этилди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ва Россиянинг «Краснодар» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ҳақида сўз боради. Таъкидлаш лозим, Австралия ОАВ Одил Аҳмедовни нафақат Ўзбекистоннинг балки Осиё Кубогидаги энг яхши футболчиларидан бири деб атади. 

Қуйида ушбу мақола таржимасини тўлиғича ўқишингиз мумкин.

Таркибдаги жароҳатлар сабаб вақтинчалик марказий ҳимоячи позициясида ҳаракат қилганига қарамай, Одил Аҳмедов «Оқ бўрилар»нинг аввалги Осиё Кубогида ярим финалгача етиб боришида энг муҳим рол ўйнаган ўйинчиларидан бири бўлди.

Орадан тўрт йил ўтгач Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги бош совринини қўлга киритишга даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Аҳмедов эса бу терма жамоанинг юлдузи сифатида, Европага йўл олиш орзусини амалга ошириши мумкин.

Бу сафар ўзининг доимий амплуаси - таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнаши кутилаётган футболчи якка курашларда анча чаққон ва ўзини аямай ўйнашидан ташқари, ажойиб техника ва пасга эга. Айнан шу хислатлари учун бир пайтлар «Арсенал» устози Арсен Венгер ва сўнгги Осиё Кубогидан сўнг «Ювентус» клублари қизиқиб қолишган эди.

Аҳмедов Қатардаги ажойиб ўйинларидан сўнг ҳам Европага йўл ола олмади, сабаби бу вақтга келиб трансфер мавсуми ёпилган эди. Шундан сўнг футболчи «Пахтакор»ни тарк этди ва «Анжи» сафига бориб қўшилди.

Анжи сафида Одил Аҳмедов дебют ўйинидаёқ гол урди. Шундан сўнг, 2011 йил якунларига кўра Самуэль Это'О ва Юрий Жирков каби ўйинчиларни ортда қолдириб «Анжи» сафида йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.

Анжи сафида ўзбекистонлик футболчи уч мавсум давомида тўп сурди, аммо жамоа хўжайини ўз клуб сиёсатини ўзгартиргандан сўнг жамоани бир қатор номдор ўйинчилар тарк этишди.

Шундан сўнг Аҳмедов «Краснодар» сафига бориб қўшилди ва ажойиб ўйинлари билан жамоанинг кучли тўртликдан ўрин эгаллаган ҳолда қишки танаффусга чиқиб кетишига катта ҳисса қўшди. Осиё Кубогидаги муваффақиятли ўйини сабаб эса, 27 ёшли футболчи яна бир бор Европанинг кучли жамоаларига йўл олиш учун ўзига ажойиб имконият яратиши мумкин.

«Мен ўзимни Англия ёки Испания чемпионатларидан бирида синаб кўрган бўлар эдим», - дея ўз орзуси ҳақида тўхталиб ўтган эди Аҳмедов интервьюларидан бирида. «Англия ва Испаниянинг клублари жуда кучли ва албатта улар сафида ўйнашни истайман. Агар ўзимга қолса, «Арсенал» сафида ўйнаган бўлар эдим", - дейди Аҳмедов.

Юлдузли ярим ҳимоя

Мусобақанинг «B» гуруҳида Саудия Арабистони, Хитой ва Шимолий Кореяга қарши ўйнайдиган Ўзбекистон терма жамоаси турнирда иштирок этаётган жамоалар орасида энг кучли ярим ҳимоя чизиғига эга эканликлари билан мақтанишлари мумкин. Улар орасида икки карра Осиёнинг энг яхши ўйинчиси, терма жамоа сардори Сервер Жепаровни алоҳида қайд этиш лозим.

Шунингдек, Темур Кападзе ва Санжар Турсунов каби тажрибали ўйинчилар қаторида ёш умидли юлдуз - Жамшид Искандеров ҳам турнир кашфиётларидан бири бўлиши мумкин.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори ҳозирги жамоанинг ҳозирги ёш авлод вакиллари қитъада энг кучлилардан бири экани ва ёшларга берилаётган эътибор туфайли Одил Аҳмедов ва Жамшид Искандеровга ўхшаган футболчилар етишиб чиқаётганини таъкидлади.

«Ўзбекистонда футбол энг оммавий ва инфраструктураси тез ривожланаётган спорт тури ҳисобланади. Жуда кўп клублар ҳозир янги стадионларга эга бўлишди, айримлари эса қайта реконструкция қилинди. Бунёдкор эса янгича замонавий ўқув марказига эга бўлди», - дейди Жепаров.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач ўзининг илк расмий ўйинини 1992 йилда ўтказган ва қитъанинг ёш ва энди ривожланиб бораётган жамоаларидан бири бўлса ҳам, Аҳмедов, Жепаров каби юлдузлар, қолаверса янги ўсиб келаётган ёш авлод вакиллари «Оқ бўрилар»нинг келажаги порлоқ эканига пойдевордир.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика