RU

Последние новости

11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  1 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  0 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   0 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  1 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  3 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  7 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  13 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  12 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3

Қашқадарё вилоят чемпионатига старт берилади Новости

Қашқадарё вилоят чемпионатига старт берилади

Теги :  Қашқадарё
Бугун Қашқадарё вилоят чемпионатига старт берилади.

Вилоятнинг тўрт шаҳрида  жамоалар дастлабки тур баҳсларига киришади.  Бу йилги мавсумда жами 18 та жамоалар иштирок этмоқда .

Айтиш жоизки, бу йилги мавсум қизиқарли кечиши тўрган гап. Вилоятнинг  Қарши,  Муборак, Чирокчи, Касби шаҳрилари ўзидан 2-3  жамоалари билан ички чемпионатга муносиб иштирок этишини таъминламоқда.

1.   “Машъал-А”(Муборак).
2.   “Қарлиқ”(Муборак).
3.   “Насаф-ФМ”(Қарши).
4.   “Олимпия”(Қарши).
5.   “Қарши” (Қарши).
6.   “Турон”(Қарши Қурилиш коллеж).
7.   “Бинокор”(Қарши)
8.   “Шўртан-ФМ”(Ғузор).
9.   “Чироқчи”(Чироқчи).
10.   “Кўкдала”(Чироқчи).
11.   “Кўкдала” (Чироқчи Педагогика коллежи).
12.   “Навбаҳор”(Касби).
13.   “Навҳат”(Касби).
14.   “Семурғ”(Яккабоғ).
15.   “Ҳисор” (Шаҳрисабз).
16.   “Китоб”(Китоб).
17.   “Нишон”(Нишон).
18.   “Зафар”(Қамаши).

15 май  2017 йил

 1-тур

“Машъал-А”(Муборак)- “Семурғ”(Яккабоғ)
“Ҳисор” (Шаҳрисабз)- “Китоб”(Китоб)
“Шўртан-ФМ”(Ғузор)- “Зафар”(Қамаши)
“Олимпия”(Қарши)- “Навҳат”(Касби)
16   май 2017 йил
“Турон”(Қарши Қурилиш коллеж)- “Нишон”(Нишон)
“Навбаҳор”(Касби)- “Бинокор”(Қарши)
  18 май 2017 йил
“Қарши” (Қарши)- “Насаф-ФМ”(Қарши)

Қолган жамоалар ўртасидаги ўтказиладиган  тур учрашувлари санаси бугун маълум бўлади.

Вилоят футболида жуда ачинарли ҳолат, воҳа футболида ўз ўрнига эга бўлган,  иқтидорлар макони бўлмиш,  Косон шаҳридан икки йилдан буён  ички чемпионатга жамоаси билан қатнашаётгани йўқ. Бир вақтлар биринчи лигада муносиб иштирок этган “Аланга” жамоаси бутунлай тарқалиб кетган. Тан олиш керак, мамлакатмизнинг олий лигасидан тортиб турли чемпионатларида иштирок этаётган жамоаларда  косонлик етакчи  футболчилар истаганча топилади.

Олий лигамизда тўп сўраётган Анвар Бердиев, Отабек Нарзуллаев, Аббос Омонов,  Аббос Шодмонов, Умар Эшмуродов, Олим  Каримов, Сирож Ҳамроев, Бобир Абдуҳолиқов, Ҳамза Каримов, Ботир Қораев, бугунги кунда катта футболни тарк этиб воҳа футболига муносиб ҳиссасини қўшаётган ёш футболчиларни етказиб бераётган  Нурали Султонов, Насим Шойимов, Абдураҳмон Юмангуловлар мана шу заминнинг ўғлонлари ҳисобланишади.

Ўйлаймизки, яқин орада Вилоят футбол федерацияси вакиллари ушбу жамоанинг  муаммолари юзасидан  тулиқ ўрганиб, олдинги мавқейини қайтаришади.  

Фахриддин Чориев.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика