RU

Последние новости

15:39ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея - Иордания: Асосий таркиблар маълум  0 15:10Ўзбекистон U-23 ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга имкониятни бой берди  6 14:59Гильерме Гедеш: "Наманган менга жуда ёқди. Жуда тинч ва яшаш учун қулай шаҳар экан"  3 14:27Рафинья "Барселона"даги энг яқин дўсти кимлигини айтди  4 14:01Виржил ван Дейк учун омадсиз икки ҳафта  0 13:40Эрон ОАВ: "Остон Ўрунов бугунги ўйинда майдонга тушмайди"  64 13:18Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги. "Насаф" ва СҚБда мағлубият   0 13:00Робиньонинг қамоқхонадаги кунлари қандай ўтмоқда?  6 12:22"Интер" мураббийи Эрон терма жамоаси машғулотларида ёрдам бермоқда  12 12:01Рюдигерни "Реал"га ўтишга ким кўндирган эди?  0 11:36Педри: "Одамлар мен кўп ўйнаётганимдан хавотирда, аммо бу мен учун фойдали"  2 10:56МЮ ёзда камида 10 нафар футболчидан қутилмоқчи  2 10:28Трент Александер-Арнольднинг «Реал»даги ойлиги эълон қилинди  4 09:56Поль Погба келажаги борасида бир қарорга келди  1 09:42Эронлик журналист: "Бугун Эрон ғалаба қозониши ва мундиал масаласини ҳал этиши керак"  49

Қарздорлиги мавжуд бўлган клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказмайди Новости

Қарздорлиги мавжуд бўлган клублар янги футболчиларни рўйхатдан ўтказмайди

ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида қарздорлиги мавжуд бўлган футбол клублари масаласи ҳам кун тартибига қўйилди.

"Бу борада ташкилот яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнаси вақтида айрим чораларни ишга солиш таклифини берди ва мазкур масала бир овоздан тасдиқланди.

Ўзбекистонда футболчиларни рўйхатдан ўтказишнинг ёзги даври 4-30 июль саналарига тўғри келади. Айни вақтда Coca-cola Суперлига ҳамда Про лига клублари ўз сафига янги футболчиларни қўшиб олишга тайёргарлик кўраётгани сир эмас. Бироқ бунда лицензиялашнинг энг биринчи талабини унутмаслик керак бўлади. Бугунги кунда аёллар ва футзал жамоаларидан, шунингдек, футболчилар ва бошқа ишчи-ходимлар олдида, трансферлар масаласида бошқа клублардан қарздорлиги мавжуд жамоалар бор. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш олдидан мазкур масалани биринчи планга олиб чиқади. Тегишли масала бўйича тасдиқланган бухгалтерия ҳисоб-китоби тақдим этилгандан сўнг рўйхатдан ўтказиш даврида янги операцияларни амалга ошириш учун рухсат этилади.

Бунда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш ёки ўтказа олмаслик масаласи клубларнинг ўз қўлида эканлигини тўғри талқин қилиш лозим. Агар жамоа 15 июлга қадар мавжуд қарздорликни тўлиқ бартараф этмаса, клуб янги операцияни амалга ошира олмайди. Бу борада ЎзПФЛ ҳеч қандай кафолат хатларини қабул қилмайди. Агар клуб мавжуд жамоалари, ишчи-ходимлари билан ҳисоб-китобни белгиланган тартибда амалга ошираётган бўлса ва тўловнинг кечикиш даври фақатгина июнь ойи билан боғлиқ бўлса, бухгалтерия таҳлилидан келиб чиқиб, мазкур клубларга истисно тариқасида рўйхатдан ўтказиш даврида ҳаракатланишга рухсат берилиши мумкин. Қолган барча ҳолатларда футбол клублари ўз тизимидаги ишчи-ходимлар ҳамда бошқа клублар олдидаги мажбуриятларини бажарган бўлишлари талаб этилади.   

Мазкур масала юзасидан ЎзПФЛ Футболчилар уюшмасини ҳам хабардор қилади ҳамда футболчилар янги клуб билан шартнома имзолаш олдидан мазкур клуб ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишлари масаласини илгари суради", — дейилади хабарда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика