RU

Последние новости

00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  0 00:00Лига 1. Ҳусанов ва "Ланс" "Ренн" меҳмони бўлмоқда, ПСЖ эса ўз уйида "Тулуза"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  8 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  11 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  14 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0 21:22Пешқадамни ютган мураббий, хорватиялик легионер ва "Арал" посбони — Про лига 7-тур лауреатлари  1 21:20ҚПЛ. "Қайрат" меҳмонда ўн киши бўлиб ишончли ҳисобда ғалаба қозонди. Йўлдошев эса...  0

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор Новости

Қарздор клубларни қандай жазо кутяпти? "Нефтчи" ва "Навбаҳор"нинг "шериклари" бор

Қиш келди, мавсум тугади. Бу яна қарздорликлар, тўланмаган пуллар катта саҳнага чиқади, дегани.

Йил давомида йиғилиб келган муаммолар сув юзасига қалқиб чиқмоқда. Бир қарасангиз "Нефтчи"да, бир қарасангиз "Навбаҳор"да. ПФЛ 10 январга қадар клубларга қарздорликни бартараф этиш бўйича муҳлат берган, акс ҳолда жиддий чоралар кўрилишини маълум қилганди. Мазкур масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Ҳозиргача нечта ва қайси клублар қарзларни тўлиқ ёпган? Клубларимизда ҳаракат қандай кетяпти?

- Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси билан бирга клублардан футболчи, мураббий, ишчи ходимлар ўртасидаги қарздорликларни бартараф этиш юзасидан ҳисобот беришини сўраган эдик. Бугунги кунда фақат 3-4 жамоа бу ишни амалга оширди. ЎФА, ПФЛ ва ЎФУ билан бирга қилинаётган ишлар боис сўнгги йилларда қарздорлик масалалари тартибга солинган. Шунга қарамасдан, баъзи бир жамоаларимизда футболчилар, мураббийлар олдида қарздорликлар мавжуд. Энг муаммоли жамоаларни айтадиган бўлсак, "Янгиер", "Пахтакор-79", яна келиб тушган мурожаатлар бўйича "Сўғдиёна", "Бухоро", "Нефтчи", "Навбаҳор", бундан ташқари узоқ йилдан буён давом этиб келаётган "Сурхон" жамоаси футболчилар олдида қарздорликни тўлиқ бартараф этгани йўқ. Аёллар жамоаларимиздан ҳам мукофот пуллари бўйича мурожаатлар келиб тушяпти. 

- Нима учун айнан йил охирида, қишда бу масалалар кўтарилади?

- Ҳар йил якунида шундай муаммоларнинг келиб чиқиши нимадан иборатлигини айтсам. Футболчилар клуб билан бир йиллик меҳнат шартномасини тузишади. Қарздорлик бўйича кўп маротаба клубга юзланишади. Шартномаси тугагунга қадар пул ололмагач, жамоани тарк этганда, қарздорлик юз фоиз ҳал бўлмаганда юзага чиқиб келади. 

- Клубларга қандай чора кўрилади? Уларга қандай санкциялар қўлланилиши мумкин?

- ЎФАда 16 январь куни клуб раҳбарлари билан катта йиғилиш кутилмоқда. Шундан сўнг қандай санкциялар қўлланилиши, чоралар аниқ бўлиши мумкин.

- Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоасининг устун тарафлари нимада? Яхши натижа қайд этиш қайси омилларга боғлиқ?

- Легионерларимиз, маҳаллий футболчилар мураббийнинг кўрсатмалари асосийда бир оила бўлиб ҳаракат қилишса, мақсадга мувофиқ бўлади. Асосийси ишонч. Барчамиз терма жамоамизга ишонишимиз керак. Аввалги натижаларни янгилаш, катта мақсадларни қўйиш вақти келди. Буни футболчилар ҳам ўзи ҳис қилиб турибди.

- Осиё Кубогида жамоавий ўйинми ёки индивидуал ҳаракатлар муҳим рол ўйнайди?

-Менимча, жамоавий ўйинимиз асосий планга чиқишини кутяпман. Юқорида айтганимдек, айрим паллаларда индивуидуал маҳорат ҳам керак бўлади. Лекин юқори мақсадни кўзлаган жамоалар ўйинни жамоавий услубда қуради.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика