RU

Последние новости

07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  156 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96

Қаршида семинар машғулот тақдимоти бўлиб ўтди (фото) Новости

Қаршида семинар машғулот тақдимоти бўлиб ўтди (фото)

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Қарши шаҳридаги “Геолог” маданият ва спорт соғломлаштириш марказида германиялик ФИФАнинг етакчи эксперти Моника Штааб томонидан мамлакатимизда фаолият юритаётган аёллар жамоалари ва етакчи футболчилар учун мулжалланган семинар машғулот тақдимоти бўлиб ўтди.


Семинар машғулотнинг бошланишидан олдин унинг очилиш маросими ва Моника Штааб томонидан лойиҳанинг тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтди.


Семинар бошғулотнинг очилиш маросимини ЎзАФАнинг вакили Алишер Файзиев кириш сўзи билан бошлаб берди.


Кейин Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот котиби Тўйчи Рўзибоев элчихона ва Ўзбекистон Аёллар Футболи Ассоциясининг кўп йиллардан буён мамлакатимизда аёллар футболини янада ривожлантириш учун  олиб борилаётган саи-ҳаракатлари тўғрисида гапириб берди. Жумладан, “Шуни Сизларга қўшимча тарзда айтиб ўтмоқчиманки, Ўзбекистонда Германия элчихонаси каби  ҳеч бир элчихона ҳозирча бундай хайрли иш билан шуғулланаётгани йўқ. Умид қиламизки, бундай хайрли ишлар бундан буён ҳам давом этаверади”,-дейди Тўйчи Рўзибоев.


Шундан сўнг лойиҳа раҳбари ва муаллифи Моника Штааб семинар ўтказилишининг асосий мақсади ва вазифалари ҳақида сўзлаб, семинар машғулот иш режаси билан йиғилганларни яқиндан таништириб ўтди. У жумладан, “Ўзбекистонда аёллар футболи сезиларли даражада ривожланаётганига гувоҳман. Худди шундай йўлни Германия ҳам босиб ўтган, умид қиламанки ҳали Сизларда аёллар футболи бунданда юқори чуққига чиқади. Бундай ижобий ўзгаришларга бизнинг озгина бўлсада ҳиссамиз тегса, мақсадимизга эришган бўламиз, мен сизларга бутун жаҳон аёллар футболидаги  машғулотлар жараёни ва ўйиннни ташкил қилиш борасидаги янги жорий этилаётган жараёнлар билан таништириш ниятидаман. Шунингдек сизлардаги мавжуд тажрибани ҳам ўрганиб, бошқа давлатларга ёйиш иш режамдан жой олган”,-дейди Моника Штааб.

Эътиборингиз учун, Моника Штааб вақтида аёллар Бундеслигасидаги  “Франкфрут” аёллар жамоасида ўн бир йил мобайнида мураббийлик қилган, унинг қўл остидаги жамоа 1999 йилдан 2005 йилгача беш марта мамлакат чемпионлигини ва Германия Кубогини қўлга киритган.  Унинг жамоаси  шунингдек 3 марта Европа чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. Кейинчалик Моника Штааб ушбу клубга раҳбарлик ҳам қилади. Унинг ташаббуси билан клуб қошида Германиядаги илк қизлар футбол мактаби иш юрита бошлаган.

56 ёшдаги ушбу мутахасис кейинги йилларда ФИФА тасарруфида етакчи эксперт сифатида ўз тажрибасини ва дунё аёллар футболидаги янгиликларни ер юзига ёйиш билан шуғулланмоқда. У шу пайтгача 70та давлатда шундай семинар машғулотлар ўтказганлиги диққатга сазовордир. Ушбу мутахасис немис тилидан ташқари инглиз тилини ҳам мукаммал билади. Моника Штааб юртимизда шундай семинар машғулотни иккинчи марта ўтказмоқда, бундан аввал у 2010 йилда ҳам Қарши шаҳрида семинар машғулот ўтказган эди.

ФИФАнинг ушбу етакчи эксперти юртимизда уч мобайнида иш юритади. Қаршидаги семинар машғулот эртадан иш бошлайди ва 23 декабргача давом этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика