RU

Последние новости

14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  3 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  10 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33

Қарши футбол академиясида тадбир ўтказилди + ФОТО Новости

Қарши футбол академиясида тадбир ўтказилди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда ноябрь-декбарь ойлари давомида ёнғинга қарши кураш ва унинг одини олишга оид чора-тадбирлари ўтказилади.

Бундан кўзланган мақсад, юртимиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин совуб кетиши ва қиш бошланиши олдидан ёнғинларни олдини олиш ҳамда ёнғин ва ис газидан хафсизликни таъминлаш чора-тадбирларини кучайтириш, корхона ва ташкилотларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот тадбирларини амалга оширишдан иборат.

Хусусан, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясида Қарши шаҳар ёнғин  хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда академия тарбияланувчилари ўртасида ёнғин хавфсизлиги ва ис газининг салбий оқибатлари хусусида назарий ва амалий машғулот бўлиб ўтди. 

Тадбирда Қарши шаҳар ёнғин хавфсизилиги бошқармаси бошлиғи подполковник Машраб Аҳмедов ва бошқа мутасаддилар иштирок этиб, аҳоли яшаш жойларида, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида ёнғинларнинг олдин олиш бўйича, ис газининг пайдо бўлиши, унинг салбий оқибатларини олдини олиш, ис газидан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш ҳолатлари тўғрисида зарур профилактик чора-тадбирлар кўриш юзасидан фойдали маълумотларни айтиб ўтди. Шунингдек, ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан таъсис этилган ёнғинга қарши чора-тадбирлар тўғрисда чоп этилган  китоблар ўқувчиларга тақдим этилди.

Тадбир сўнгида спортчи-ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Шавкат РЎЗИЕВ, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика