RU

Последние новости

13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  0 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  1 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  8 11:53ЎФА ва ЎзПФЛ раҳбарияти иштирокида 2026 йил режалари бўйича учрашув бўлиб ўтди  0 11:36Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда  12 10:40Суперлига-2025. Мавсумнинг ҳақиқий 10 кашфиёти  4 10:10Суперлига плей-офф учрашувларининг расмийлари маълум  3 09:55Суперлига-2025. Ўтган мавсумнинг энг ёш ва энг ёши катта футболчиси кимлар бўлди?  1 09:25Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди  6 08:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқмоқда  6 08:25"Атлетико" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Флик нима деди?  4 07:55Пўлатхўжа Холдорхонов "Шўртан" билан хайрлашди  3 07:21"Бунёдкор" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0

"Қалдирғочлар" учун "қора" кунлар давом этади, клуб тарихидаги антирекорд қайд этилди — "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувидан фактлар Новости

"Қалдирғочлар" учун "қора" кунлар давом этади, клуб тарихидаги антирекорд қайд этилди — "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувидан фактлар

Сўнгги 2 ой ичида мағлубиятлар гирдобига тушиб қолган "Бунёдкор" бу сафар Навоий чўлларида "Қизилқум"нинг "ўлжаси"га айланди.

Мезбонлар майдонида эса ниҳоят ғалаба шамоли эсди. Умид учқунлари уйғонди. Қолган фактлар эса қуйида батафсил. 


1. "Бунёдкор" 2018 йилдан буён "Қизилқум"ни меҳмонда енгишни уддасидан чиқа олмаяпти. 

05.09.2019. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0

03.12.2020. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:1

26.06.2021. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 2:1

10.03.2022. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 3:1

30.06.2023. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 2:0

2. Ўзаро сўнгги 8та учрашувнинг фақат 1тасида "Бунёдкор" рақибидан устун келди. Жамоа охирги маротаба 2021 йил Шуҳрат Мақсудов бошчилигида Тошкентда "Қизилқум"ни мағлубиятга учратган эди. 

3. Суҳроб Султонов дарвозасига белгиланган 11та пенальтидан 7тасини қайтаришга муваффақ бўлди. Бу билан у чемпионатдаги энг яхши натижани қайд этиб турибди. 


4. "Бунёдкор" бу йил ҳисобидан кетма-кет 8 учрашувда ғалаба қозона олмади. Бу клуб тарихидаги антирекорд ҳисобланади. Бунгача энг ёмон кўрсаткич 2022 йилги мавсумда рўй берган бўлиб, ўшанда "қалдирғочлар" кетма-кет 7та учрашувда ғалаба нималигини билмаган. 

5. "Қизилқум"нинг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси "Бунёдкор" билан учрашувда якунига етди. "Олтин изловчилар" бу йил Суперлигада сўнгги маротаба 12 март куни Навоийда "Бухоро"ни мағлубиятга учратган эди. 

6. Жамшид Саидов бош мураббий сифатида 4та ўйиндан бери "Бунёдкор"га мағлубиятга учрамаяпти. 2020 йил "Бухоро" сифатида 2та ўйинда, 2016 йил 1та ўйинда дуранг натижа қайд этган. 

7. "Қизилқум" - "Бунёдкор" учрашувида 2016 йилдан бери сўнг барча учрашувларда жамоалар гол уриб келмоқда. 2016 йил кечган ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика