RU

Последние новости

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  3 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  89 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  4 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

"Қалдирғочлар" А Серияга қайтди Новости

"Қалдирғочлар" А Серияга қайтди

"Брешиа"нинг А Серия қайтгани борасида қисқача тўхталиб ўтамиз.

▪️ "Қалдирғочлар" 2011 йилдан буён илк бор А Серияга қайтишди. Ўшанда жамоа 19-ўринни эгаллаган ва қуйи дивизонга тушиб кетган эди. У пайтлар жамоани Беппе Якини, Марио Беретта ва яна Беппе Якини бошқарган эди. Таркибда Андреа Караччьоло, Але Дьяманти, Маттиа Серени, Эдер ва Перпарим Хетемай каби футболчилар ҳаракат қилган.

▪️ 2013 йил "Брешиа" олтинчи поғонани банд этди ва элитага қайтишга яқин эди. Лекин ўтиш босқичи ярим финал учрашувида "Ливорно"га ютқазиб қўйди.

▪️ 2015 жамоа 20-ўринни эгаллади ва қуйироқ дивизионга тушиб кетиши зарур эди, бироқ "Парма"нинг касодга учрагаши "Брешиа"ни қутқариб қолди.

▪️ 2017 йил "Брешиа"ни 6,5 млн евро эвазига "Кальяри" ва "Лидс"нинг собиқ президенти Массимо Челлино сотиб олади.

▪️ "Брешиа" мавсумни "Кальяри" ҳамда "Интер" собиқ ҳужумчиси Давид Суасо бош мураббийлиги остида бошлайди. Аммо гондураслик бор йўғи уч турдан кейин курсисини бўшатишга мажбур бўлади. Икки очко Челлинони қаноатлантирмади ва бошқарув Эудженио Коринига топширилди. А Серияда Корини "Кьево" ва "Палермо"ни бошқарган, Б Серияда эса – "Кротоне" ҳамда "Новара"да ишлаган. Корини қўл остида 31 ўйинда "Брешиа" бор йўғи уч бор мағлуб бўлди.

▪️ Жамоанинг асосий гавҳари – Сандро Тонали. Бир ҳафтадан сўнг футболчи 19га тўлади. Жуда ёш бўлишига қарамай, Сандро Италия термсига чақирилган ва бугунги кундаги трансфер нархи камида 40 миллион еврони ташкил қилмоқда. Агар "Брешиа" сотаман деса, қатор топ клублар Тоналини ўз сафига қўшиб олишга тайёр турибди. 

▪️ Жамоа тўпурари – Альфредо Доннарумма. Ўтган мавсум "Эмполи" сафида 23та гол урди, лекин А Серияга ҳужумчини олишмади. 1,7 млн евро эвазига 15-ўринни эгаллаган "Брешиа"га сотиб юборилди. "Қалдирғочлар" сафида Доннарумма 25та гол уришга улгурди. У бу билан "Эмполи" раҳбарлари хато қилганини исботламоқчи экан.

▪️ А Серияда "Брешиа"нинг рекорди – 2000/01 йилги мавсумда саккизинчи ўрин. Ўшанда жамоани Карло Маццоне бошқарган, Асосий таркиб эса шундай кўриниш олган: Срничек – Бонера, Калори, Петруцци – Диана, Бизоли, А. Филиппини, Э. Филиппини, Бакини – Хюбнер, Баджо.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика