RU

Последние новости

14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  1 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  7 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  4 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  23 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  2 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  4

Қадамбой Нурметов: “Ўз ўйинимизни кўрсата олсак қолган учрашувларда қийналмаймиз” Новости

Қадамбой Нурметов: “Ўз ўйинимизни кўрсата олсак қолган учрашувларда қийналмаймиз”

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси туркманистонлик мутахассис Тачмурод Агамуродов бошчилигида машғулотларни бошлаганидан хабарингиз бор.

Кеча “Машъал”га қарши кечган назорат учрашувидан сўнг жамоа ҳужумчиси Қадамбой Нурметовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“Албатта, бошида машғулотларга киришиб олиш қийин бўлди. Уй шароитидаги ва жамоавий машғулот ўртасида тафовут катта. Шунга қарамасдан икки баробар кўпроқ тер тўкмоқдамиз. Суперлига бошлангунига қадар оптимал спорт формасига кириб олишга интиламиз. Тачмурод Агамуродов билан яна бир бор бирга ишлаш насиб қилганидан хурсандман. Ўтган мавсум Самарқандда бирга ишлаган эдик, услуб ва талабаларидан хабарим бор. Энди “Динамо” ҳақида гапирадиган бўлсам, ўша пайт бизга вақт етмади, мураббийнинг услубини тушуниб олганимизда кеч бўлганди. Шунда ҳам охиргача элитада қолиш имкониятни сақлаб қола олдик. Ҳозир Тачмурод Шамаковичда ҳам, бизда ҳам вақт етарли. Ўйлаб қўйган режаларимизга босқичма-босқич эришишга ҳаракат қиламиз. Тақвим ҳақида нима дея оламан? Осон бўлмаган ўйинлар кутиб турибди. Агарда ўз ўйинимизни тўғри йўлга қўйиб олсак, олдинда кутиб турган учрашувларда қийналмаймиз. АГМК жамоасини ҳурмат қиламиз ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”,- дейди иқтидорли ҳужумчи.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” жамоасида ўтказган Қадамбой Нурметов 25та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасини эса 5 бор ишғол қилди. Шунингдек ҳакамлар томонидан икки марта сариқ ва бир марта қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика