Пьянич "Ювентус"даги келажаги борасида қарор қабул қилди
07 авг 2018 14:27
Новости
Пьянич "Ювентус"даги келажаги борасида қарор қабул қилди
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич "Манчестер Сити" ва "Барселона"га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга қарамай, Турин клубида қолишга қарор қилди.
Маълумотларга кўра, футболчига "Манчестер Сити" жиддий қизиқиш билдирган. Шунга қарамай босниялик ярим ҳимоячи Туринда қолишни хоҳлади. "Ювентус" футболчининг кетишига тайёр эди. Туринликлар унинг ўрнига "Лацио"дан Сергей Милинкович-Савични ёки "Манчестер Юнайтед" хавбеки Поль Погбани харид қилмоқчи эди.
Аммо энди Пьянич шартномани узайтирмоқчи. Футболчининг йиллик маоши 6 млн. еврога (ҳозирги маош 4,5 млн. евро) етиши мумкин.
Комментарии