Пьянич: "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютмоқчиман"
27 мар 2021 18:00
Новости
Пьянич: "Барселона" билан Чемпионлар Лигасини ютмоқчиман"
Босниялик хавбек Миралем Пьянич "Барселона"дан кетиши мумкинлиги борасида хабарларга изоҳ берди.
"Мен "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпман. Бу клуб билан Чемпионлар Лигасида зафар қучмоқчиман. Бош мураббийдан менга кўпроқ ўйин амалиёти беришини сўрамоқчиман. Мен ўз даражамни кўрсата оламан деб ўйлайман", - дейди ярим ҳимоячи.
Пьянич Каталония грандига "Ювентус"дан ўтган ёзда ўтган эди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2023/24 йилги мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.
30 ёшли босниялик футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии