Пулишич: "Реал"дан реванш олишни истаймиз"
12 апр 2023 00:50
Новости
Пулишич: "Реал"дан реванш олишни истаймиз"
"Челси" футболчиси Кристиан Пулишич ЕЧЛ доирасида "Реал"ни мағлуб этишни истамоқда.
"Улар билан ҳар мавсумда ўйнаётгандекмиз. "Реал" - катта клуб, ўйинни сабрсизлик билан кутяпман. Ўтган мавсумда уларни мағлуб этишни уддалагандик, энди биз янги чақирувга тайёрмиз.
Ўтган мавсумда исталган рақибни мағлуб эта олардик. Ҳозир эса "Реал"дан реванш олишни истаймиз ва умид қиламанки, уларнинг тўсиғидан ўта оламиз. ЕЧЛни ютиш керак бўлса, исталган рақибни мағлуб этиш шарт.
Ўзимизга ишонамиз, ушбу турнирни ютиш учун таркибимизда юқори савияли футболчилар етарлича. ЕЧЛда "Челси"га қарши ўйнашни истамаган бўлардим. Ҳозир биз ўшанда турнирни ютган ҳолатдамиз. Ўша мавсумда ҳам бизни ҳисобдан чиқаришганди. Ўша мавсум ёдингиздами", - деди хавбек.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии