RU

Последние новости

20:42Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  2 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  2 20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)  25 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:2 (матнли трансляция)  12 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  1 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0

“PSSI-2018”. Ўзбекистон ОТЖ Баҳрайн билан ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди Новости

“PSSI-2018”. Ўзбекистон ОТЖ Баҳрайн билан ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди

Индонезиядаги халқаро мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун мусобақа доирасидаги иккинчи учрашувни Баҳрайн терма жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди. Терма жамоамиз таркибида голларни Азизбек Амонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Санжар Қодирқуловлар киритишди.

Мусобақанинг биринчи ўйинида КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб борган олимпия терма жамоамиз 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди.

“PSSI-2018”

Ўзбекистон ОТЖ – Баҳрайн ОТЖ 3:3

Голлар
: Азизбек Амонов (44), Ҳусниддин Ғофуров (72), Санжар Қодирқулов (90+3) - Ҳошим Ҳошим (35, пен.), Муҳаммад Марҳун (51, 58).

Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Нурилло Тўхтасинов, Ислом Кенжабоев, Ҳожиакбар Алижонов, Андрей Сидоров, Азизбек Амонов, Дониёр Нарзуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов.

Баҳрайн ОТЖ: Сайид Муҳаммад Субҳар, Аҳмад Бугаммар, Ҳусайн Сабба, Муҳаммад Марҳун, Абдулазиз Алмансурий, Ҳасан Алкаррани, Ҳошим Ҳошим, Жасим Алсалама, Аднан Алшираҳ, Аббос Аласфур, Юсуф Шабаан.

Ҳакам: Юди Нурчая (Индонезия)

Энди 3 май куни Ўзбекистон ОТЖ мусобақа мезбони Индонезияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

03.05.2018 Индонезия - Ўзбекистон 17:30

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика