ПСЖ ёзда "Бенфика" ҳужумчисини харид қилмоқчи
11 апр 2022 17:16
Новости
ПСЖ ёзда "Бенфика" ҳужумчисини харид қилмоқчи
ПСЖ "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньеснинг хариди учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
Журналист Давид Орнштейннинг хабарига кўра, француз клуби ҳозирча расмий таклиф бермади. Фақатгина бошланғич музокаралар ўтказилди.
Олдинроқ 22 ёшли уругвайлик учун "Арсенал", "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" клублари даъвогарлик қилаётгани айтилган эди.
Нуньес жорий мавсум 35та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии