ПСЖ яна ўша бекатда тўхтади
07 мар 2019 11:26
Новости
Парижда ПСЖ "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилган бўлса, "Драгау"да "Порту" "Рома"ни меҳмон қилди.
Дастлабки ўйинда Манчестерда ишончли ғалаба қозонган ПСЖ, ўз уйидаги жавоб беллашувида яна иродасизлигини намойиш этди. ПСЖ Париждаги баҳсда икки тўп фарқидаги устунликни МЮга бой берди. Шу тариқа ПСЖ кетма-кет учинчи мавсум ЕЧЛда нимчорак финалда тўхтатилмоқда. Жамоа бунга қадар "Барселона" билан тўқнашувда 4:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қололмаганди. Ўтган мавсум эса бошқа бир испан клуби "Реал" томонидан мусобақадан чиқариб юборилганди. Жорий мавсумда ПСЖ Англия гранди "Манчестер Юнайтед" билан қарама-қаршиликда дастлабки ўйиндаги устунликни сақлаб қололмади.
ПСЖ Хуан Бернат - 12' |
Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8 07/03/2019, 01:00 3
:
1
Завершен
|
Манчестер Юнайтед Ромелу Лукаку - 2', Ромелу Лукаку - 30', Маркус Рэшфорд - 90' |
Стадион: Parc des Princes, 47441 зрителей
Главный судья: Дамир Скомина
Парижликлар охирги 7 мавсумдан буён ЕЧЛда узоғи чорак финалга қадар боришди. Дастлаб жамоа кетма-кет тўрт маротаба чорак финалга қадар борган бўлса, сўнгги 3 мавсумдан буён нимчорак финалдаёқ тўхташмоқда.
"Порту" эса дастлабки ўйинда Римда "Рома"га мағлуб бўлганига қарамасдан жавоб беллашувида вазиятни ўз фойдасига ҳал этди. Жамоа сўнгги бор 2014/15 йилги мавсумда чорак финалда ўйнаганди. Охирги уч мавсумдан буён эса узоғи гуруҳдан чиқиб нимчорак финалда тўхтаётганди.
Қайд этиш керакки, "Порту" жамоаси ўз тарихида икки (1986/87, 2003/04) маротаба Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.
"Манчестер Юнайтед" эса ЕЧЛда уч бор (1967/68, 1998/99, 2007/08) ғолибликни қўлга киритган.
"Рома" билан бўлган баҳсда "Порту" дастлаб биринчи ўйиндаги тафовутни йўққа чиқарди ва қўшимча таймларда пенальти эвазига чорак финал чиптасига эгалик қилди.
Порту Тикиньо Соареш - 26', Мусса Марега - 52' |
Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Тур 1/8 07/03/2019, 01:00 1
:
3
Finished AET
|
Рома Даниеле Де Росси - 37' |
Стадион: Estadio do Dragao, 49029 зрителей
Главный судья: Кунейт Чакыр
Шу тариқа кечаги ўйинларда биринчи баҳсда ютқазган жамоалар якунда чорак финал масаласини ҳал этишди.
Эслатиб ўтамиз, келаси ҳафтада ЕЧЛ нимчорак финал доирасидаги яна тўртта ўйин ўтказилади. Унда "Бавария" - "Ливерпуль" (0:0), "Манчестер Сити" - "Шальке" (3:2), "Барселона" - "Лион" (0:0) ва "Ювентус" - "Атлетико" (0:2) жуфтликлари чорак финал чиптаси учун курашишади.
Ҳозирча эса "Аякс", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" ва "Порту" чорак финалга йўл олишди.
"Реал", "Боруссия" Дортмунд, ПСЖ ва "Рома" жамоалари ЕЧЛдаги иштирокини нимчорак финалдаёқ якунлашди.
Қизиқ тарафи, ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги энг кўп гол урган (ПСЖ-20), энг кўп дарвозага аниқ зарба йўллаган (ПСЖ-57), энг кўп бурчак зарбасини амалга оширган ("Реал"-69) ва энг кўп аниқ узатмани ("Боруссия"-5231) амалга оширган жамоалар чорак финалга чиқа олишмади.
Комментарии